UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Евро-2024. Нидерландия – Франция 0:0 (матнли трансляция)  13 01:20Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Париж-2024 иштирокчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказади  1 00:51Месси Копа Америка ҳақида: "Бу мен учун охиргиси"  0 00:30Миржалол Қосимов: "Натижаларимиз сал яхшиланса, барча мақташни бошлайди. Чемпионлик ҳақидаги гап-сўзларга нормал қарайман"  5 00:20Евро-2024. Польша – Австрия 1:3  0 00:14Максим Шацких: "Футболчиларнинг етишмовчилиги сабаб Асқаровни чап қанотда ўйнатдик. Алижонов ва Абдуманнопов ҳали майдонга тушишга тайёр эмас"  6 00:00Евро-2024. Словакия – Украина 1:2, Шацкихнинг "куёви" гол урди  5 23:43Тимур Кападзе: "Совғадан фойдалана олмадик"  2 23:22Илёс Зейтуллаев: "Агар, худо биз билан бирга бўлса, ким қаршилик қилиши мумкин?"  7 22:55Суперлига. "Бунёдкор" - "Олимпик" (1:1). Highlights  0 22:52Австрия Польшага ҳеч қандай имконият қолдирмади ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди  11 22:31Суперлига. ОКМК – "Пахтакор" (4:2). Highlights  13 22:12Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи сифатида тарихда илк марта "Пахтакор"ни мағлуб қилди  20 22:05Суперлига. "Олимпик" 60 дақиқа 9 киши ўйнаган "Бунёдкор"ни юта олмади  8 22:00Суперлига. Иккита пенальти белгиланган ўйинда ОКМК камбэк эвазига "Пахтакор"ни мағлуб этди  111

Стадиондаги ур-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз Янгиликлар

Стадиондаги ур-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз

Европа чемпионати тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан таништириб боришда давом этамиз.

1980 йилги Европа чемпионати финал босқичи 11–22 июнь кунлари Италия яшил майдонларида ўтказилди. Ушбу босқичда тарихда илк маротаба 8 та терма жамоа иштирок этди. Шунингдек, ушбу турнир учинчи ўрин учун ўйин ўтказилган сўнггиси ҳисобланади.


31 мамлакат қатнашган саралаш гуруҳ босқичида пешқадамликни қўлга киритган етти жамоа финал босқичига йўл олди.

Якунда асосий босқичда саралашдан озод қилинган Италия (мезбон), Греция, Англия, Нидерландия, Чехословакия, Испания, Бельгия, ГФР (Ғарбий Германия) иштирок этди.

Шунингдек, тарихда илк маротаба Европа чемпионатининг расмий маскотлари ҳам тақдим этилди. Ушбу рамз итальян эртакларининг энг машҳур қаҳрамони — Пиноккио эди.

Турнир мезбони уч йил илгари аниқлангани сабабли Италия мусобақага мезбонлик қилишга мажбур эди. Аслида Италиядаги вазият жуда ёмон эди. 6 январь куни мафия Республика амалдаги президентининг катта акаси Пиерсанти Маттареллани ўлдирди. Журналист Валтер Тобаги ҳам террорчилар қўлида ҳалок бўлди. Ёз фасли қонли Устика қирғини билан, ноябрь ойида эса зилзила фожиали равишда одамларни ларзага солди.

Жанжаллар футболни ҳам четлаб ўтмади. Италия футболидаги коррупция можароси сифатида тарих саҳифаларидан ўрин олган "Тотонеро" номи билан аталган воқеалар март ойида бошланди.

23 март куни Римдаги солиқ полицияси баъзи итальян футболчилари катта пул мукофотлари эвазига ўйинларни сотаётгани, ҳатто букмекер ўйинларида иштирок этаётганини аниқлади. Текширувлар натижасида "Милан", "Лацио", "Наполи", "Перужа", "Болонья", "Авелино" (А Серия клублари), "Таранто" ва "Палермо" (Б Серия клублари) клубларида қонунбузарликлар содир этилгани аниқланди.

Тергов учун 13 нафар футболчи ҳибсга олинди, юзга яқин ўйинчи сўроққа чақирилди, текширувлар натижасида "Милан" ва "Лацио" клублари Б Серияга тушириб юборилди. Баъзи клублардан 5 очко олиб қўйилди. Бундан ташқари, Италия терма жамоасининг бир қанча юлдузлари, жумладан, Бруно Жордано ва Паоло Росси каби футболчилар дисквалификацияга учраб, бир неча йилга футболдан четлаштирилди. Бунинг оқибатида мезбон жамоа таркиби заифлашди. Нотинч вазият томошабинлар ташрифига ҳам сезиларли таъсир ўтказди. Гуруҳ босқичи ўйинларида стадионларга 10–15 минг атрофидаги ишқибоз ташриф буюрди.

"А" гуруҳида ғолиб чиққан ГФР финалга йўл олди. Иккинчи ўриндаги Чехословакия эса учинчи ўрин учун курашадиган бўлди. Нидерландия ва Греция эса мусобақа билан хайрлашди.

Дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонганига қарамай, ГФРнинг 14 000 томошабин қаршисида Греция билан дуранг ўйнагани маҳаллий ишқибозларга манзур келмади. Учрашувда дарвозаларга тўп киритилмади, греклар ҳатто 70-дақиқада дарвоза устунини нишонга олишди. Берлинда чоп этилган ҳафталик футбол газетаси 0:0 ҳисобида тугаган ўйин ҳисоботи учун ажратилган саҳифани бўм-бўш қолдирди. 

Бош мураббий Юпп Дерваль бундай киноя ва танқидни унчалик тушунмасди. Матбуот анжуманида унинг жаҳли чиқди: "Йигитлар, мен бу ерда ўзимни дафн маросимидагидек ҳис қиляпман. Жаноблар, биз Европа чемпионати финалидамиз. Бир йил аввал Мальтага қарши 0:0 ўйнагимиздан кейин ҳал қилувчи босқичга чиқишимизга ким ишонганди?

Мураббий мусобақага рухсат этилган 22 нафар футболчи ўрнига 19 кишини олиб келди. У ортиқча ўйинчи кийиниш хонасида жанжал чиқариш учунгина хизмат қилиши мумкин деб ҳисоблади.


"А" гуруҳи

Рим, 11 июнь, 1980 йил.

ГФР – Чехословакия 1:0

Гол: К.Х. Румменигге 57′

Ҳакам: Микелотти (Италия)

ГФР: Шумахер, Кальц, Кульманн, К.Х.Фёрстер, Дитц, Б.Фёрстер (60 Магат), Штилике, Бригель, Х.Мюллер, К.Х.Румменигге, К.Аллофс

Чехословакия: Нетолицка, Бармос, Ондрус, Юркемик, Гёг, Козак, Стамбахр, Паненка, Вижек, Нехода, Гайдусек (66 Масни)

Неаполь, 11 июнь 1980 йил.

Нидерландия – Греция 1–0

Гол: Кист 65′ (П)

Ҳакам: Прокоп (Германия)

Нидерландия: Шрайверс (15 Дусбург), Вейнстекерс, Крол, Ван де Корпут, Ховенкамп, Стивенс, Хаан, В.ван де Керкхоф, Врейсен (46 Наннинга), Кист, Р.ван де Керкхоф

Греция: Константину, Кирастас, Иосифидис, Фойрос, Капсис, Терзанидис, Ливатинос, Куис, Костикос (78 Галакос), Маврос, Ардизоглу (68 Анастопулос)


Неаполь, 14 июнь 1980 йил.

ГФР – Нидерландия 3:2

Голлар: Аллофс 20′, Аллофс 60′, Аллофс 65′, Реп 79′, Ван де Керкхоф 85′

Ҳакам: Вюрц (Франция)

ГФР: Шумахер, Кальц, Штилике, Дитц (75 Маттеус), К.Х.Фёрстер, Шустер, Х.Мюллер (65 Магат), Бригель, Хрубеш, К.Аллофс, К.Х.Румменигге

Нидерландия: Шриверс, Ховенкамп (46 Наннинга), Вейнстекерс, Крол, Ван де Корпут, Стивенс, Хаан, В.ван де Керкхоф, Кист, Р.ван де Керкхоф, Реп

Рим, 14 июнь 1980 йил.

Чехословакия – Греция 3–1

Голлар: Паненка 6, Анастопулос 14, Визек 26, Нехода 62.

Ҳакам: Партриж (Англия)

Чехословакия: Семан, Бармос, Ондрус, Юркемик, Гёг, Козак, Бергер (23 Личка), Паненка, Вижек, Нехода (74 Гайдусек), Масны.

Греция: Константину, Кирастас, Иосифидис, Фойрос, Капсис, Терзанидис (46 Галакос), Ливатинос, Куис, Костикос (57 Ксантопулос), Маврос, Анастопулос.


Милан, 17 июнь 1980 йил.

Чехословакия – Нидерландия 1:1

Голлар: Нехода 16; Кист 59

Чехословакия: Нетолицка, Бармос, Ондрус, Воячек, Юркемик, Гог, Козак, Паненка (89 Стамбахр), Вижек, Неҳода, Масни (66 Личка)

Нидерландия: Шриверс, Крол, Вейнстекерс, Ван де Корпут, Ховенкамп, Поортвлит, Тейссен, В.ван де Керкхоф, Р.ван де Керкхоф (16 Кист), Реп (46 Наннинга), Хаан


Турин, 17 июня 1980 г.

ГФР – Греция 0–0

Ҳакам: Макгинли (Шотландия).

ГФР: Шумахер, Кальц, Штилике, К.Х. Фёрстер, Б.Фёрстер (Вотава, 46), Бригель, Куллманн, Х.Мюллер, К.Х.Румменигге (Дель Хайе, 66), Хрубеш, Мемеринг

Греция: Пупакис, Гунарис, Ксантопулос, Николау, Равусис, Николудис (65 Кудас), Ливатинос, Ардизоглу, Галакос, Маврос (89 Костикос), Куис


Турнир жадвали:

1. ГФР - 5 очко

2. Чехословакия - 3 очко

3. Нидерландия - 3 очко 

4. Греция - 1 очко

Авваллари ғалаба учун 2 очко тақдим этилган.

"Б" гуруҳида Бельгия пешқадам сифатида кубок сари майдонга чиқадиган, Италия эса бронза медали учун курашадиган бўлди. Англия ва Испания эса эрта ортга қайтди.

Мусобақаннг очилиш куни тун пайти Турин кўчаларида 200 нафар инглиз ва италиялик безорилар ўртасида жанжал содир бўлган, бунинг натижасида полиция 36 кишини ҳибсга олган.

Англия ва Бельгия ўртасидаги ўйиннинг биринчи бўлимида инглизлар дарвозаси ишғол қилингач, италияликлар олқишлашни бошлайди. Натижада инглизлар ва итальян ишқибозлар ўртасида яна жанжал содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тўққиз нафар италиялик касалхонага ётқизилган, улардан баъзиларига пичоқ билан ҳужум қилинган. Безорилик содир этилиши оқибатида полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга мажбур бўлган ва тайм беш дақиқага чўзилган.

"Мен бунақа инглиз бўлишдан уяламан", — деди ўйиндан кейин англиялик футболчи Кевин Киган. Бобби Чарлтон эса ҳайратда эканлигини билдирди: "Булар биз тарбиялаган йигитларми?"

“Тўсатдан ҳеч қандай сабабсиз кўзим ёшлана бошлади”, — дейди Англия дарвозабони Рэй Клеменс. "Мени даҳшатли туйғу қамраб олди, мен ҳеч нарсани кўрмасдим. Кейин ортимда жанжал бўлаётганини англадим".

УEФА оммавий тартибсизликлар учун беайб Англия футбол ассоциациясини 8000 фунт-стерлинг миқдорида жаримага тортди. 

Англиянинг Италияга қарши ўйини олдидан ҳам  муштлашув содир бўлди, аммо полиция бунга тайёр эди, шу боис тўполон тезда бостирилди.

"Б" гуруҳи

Турин, 12 июнь 1980 йил.

Бельгия – Англия 1:1

Голлар: Уилкинс 26’, Сулайман 30’

Ҳакам: Алдингер (Германия)

Бельгия: Пфафф, Геретс, Ренкен, Вандерейкен, Миллекампс, Меувс, Ван дер Эльст, Ван Моер (88 Момменс), Ванденберг, Кулс, Сулайман.

Англия: Клеманс, Нил, Сэнсом, Уилкинс, Уотсон, Томпсон, Коппелл (81 Макдермотт), Киган, Жонсон (70 Кеннеди), Брукинг, Вудкок.


Милан, 12 июнь 1980 йил.

Испания – Италия 0–0

Ҳакам: Палотаи (Венгрия).

Испания: Арконада, Тендилло, Гордильо, Самора, Мигели, Алексанко, Дани (53 Хуанито), Саура, Сатрустеги, Асенси, Кини.

Италия: Зофф, Жентиле, Тарделли, Кабрини (56 Бенетти), Колловати, Ширеа, Каузио, Ориали, Грациани, Антоньони, Беттега.


Милан, 15 июнь 1980 йил.

Испания – Бельгия 1–2

Голлар: Герец 17’. Кини 36, Кулс 65

Ҳакам: Корвер (Нидерландия)

Испания: Арконада, Тендильо (79 Карраско), Гордильо, Самора, Мигели, Алексанко, Хуанито, Саура, Сатрустеги, Асенси (Дель Боске, 37), Кини.

Бельгия: Пфафф, Геретс, Ренкен, Вандерейкен, Миллекамп, Меувс, Ван дер Эльст, Ван Моер (80 Момменс), Ванденберг (81 Р.Верхейен), Кулс, Сулайман.


Турин, 15 июнь 1980 йил.

Италия – Англия 1–0

Гол: Тарделли 79′

Ҳакам: Райня (Руминия).

Италия: Зофф, Жентиле, Тарделли, Бенетти, Колловати, Ширеа, Каузио (88 Г.Барези), Ориали, Грациани, Антоньони, Беттега.

Англия: Шилтон, Нил, Сэнсом, Уилкинс, Уотсон, Томпсон, Коппелл, Киган, Бертлз (75 Маринер), Вудкок, Кеннеди.

Неаполь, 18 июнь

Испания – Англия 1–2

Голлар: Бруконг 19, Дэни 48, Вудкок 61.

Ҳакам: Линемайр (Австрия).

Испания: Арконада, Кунди, Гордильо, Самора, Эльм, Алексанко, Хуанито (46 Карраско), Урия, Саура, Сантильяна, Карденьоса (46 Дэни).

Англия: Клеманс, Андерсон (Черри, 83), Миллс, Уилкинс, Уотсон, Томпсон, Ходдл (Маринер, 76), Киган, Вудкок, Брукинг, Макдермотт.


Рим, 18 июнь 1980 йил.

Италия – Бельгия 0–0

Ҳакам: Гарридо (Португалия).

Италия: Зофф, Джентиле, Тарделли, Бенетти, Колловати, Ширеа, Каузио, Ориали (46 Альтобелли), Грациани, Антоньони (36 Дж.Барези), Беттега.

Бельгия: Пфафф, Геретс, Ренкен, Вандерейкен, Миллекамп, Меувс, Ван дер Эльст, Ван Мёр (Р.Верхейен, 49), Момменс (Ванденберг, 78), Кулс, Сулайман.


Турнир жадвали:

1. Белгия - 4 очко

2. Италия - 4 очко

3. Англия - 3 очко

4. Испания - 1 очко

Авваллари ғалаба учун 2 очко тақдим этилган.

Учинчи ўрин учун Чехословакия ва Италия ўртасидаги беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида 18 та зарба йўлланди, якунда шарқий европаликлар зафар қучди.

Неаполь, 21 июнь 1980 йил.

Чехословакия – Италия 1–1 (9–8 пенальтилар бўйича)

Голлар: Юркемик 54′, Грациани 73′

Пенальтилар серияси: Каузио 0-1, Масни 1-1; Альтобелли 1-2, Нехода 2-2; Г.Барези 2-3, Ондрус 3-3; Кабрини 3–4, Юркемик 4–4; Бенетти 4-5, Паненка 5-5; Грациани 5–6, Гёг 6–6; Ширя 6-7, Гайдусек 7-7; Тарделли 7–8, Козак 8–8; Колловати 8-8 (сэйв), Бармос 9-8

Чехословакия: Нетолицка, Бармос, Юркемик, Гёг, Воячек, Ондрус, Визек (64 Гайдусек), Козак, Паненка, Негода, Масны.

Италия: Зофф, Джентиле, Кабрини, Ж.Барези, Колловати, Ширеа, Каузио, Тарделли, Грациани, Альтобелли, Беттега (83 Бенетти)

Ҳакам: Линемайр (Австрия).


Финалда Бельгия ГФРга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, немислар ўз тарихида иккинчи маротаба қитъа чемпионига айланди.

"Учрашувнинг асосий вақтида чемпионлик масаласини ҳал қилмасак, қўшимча бўлимларда буни уддалай олмасдик, яъни биздан ортиқча куч талаб этиларди. Ўша куни ҳаво жуда иссиқ эди. Ўйин давомида шунчалик чарчадимки, кубокни бошим узра зўрға кўтардим", — деди финал учрашувининг ҳал қилувчи тўпурари Хорст Хрубеш.

Финалдаги ҳал қилувчи голларни урган Хрубеш Ғарбий Германия терма жамоаси қайдномасидан ўрин олмаганди, бироқ "Шальке-04" ҳужумчиси Клаус Фишер оёғини синдириб олгандан кейингина унинг ўрнига чақирилди.

Гуруҳ босқичи доирасида Грецияга қарши ўйин олдидан Хорст Хрубеш жамоадошлари билан Ватиканга ташриф буюриб, Рим папаси Иоанн II билан учрашган. Папа уларни дуо қилиш учун, одатдагидек, икки бармоғини ёйди. "Хорст, бу белги ғалаба ишораси, сен иккита гол урасан дегани!", — дея ҳазиллашди гамбурглик журналист Герд Кралл.

Бироқ Греция билан учрашувда ҳисоб очилмади. "Рим папаси ёлғон айтаётган бўлиши мумкин эмас", — деди Хрубеш. Унда бироз ишончсизлик пайдо бўлди. Аммо дуо финалда ижобат бўлди. Хрубеш дублга эришди. Журналист трибунадан сакраб тушди ва Хрубешга қичқирди: “Кўрдингми, Хорст, Рим папаси ёлғон гапирмайди”.

Рим, 22 июнь 1980 йил.

ГФР – Бельгия 2:1

Голлар: Хрубеш 10′, Вендерейкен 72′, Хрубеш 88′

Ҳакам: Райня (Руминия)

ГФР: Шумахер, Кальц, К.Х.Фёрстер, Штилике, Дитц, Бригель (55 Куллманн), Шустер, Х.Мюллер, К.Х.Румменигге, Хрубеш, К.Аллофс

Бельгия: Пфафф, Герец, Л.Миллекамп, Меувс, Ренквин, Кулс, Вандерейкен, Ван Моер, Момменс, Ван дер Эльст, Сулайман.


Турнир давомида Бернд Шустернинг хизматлари алоҳида аҳамият касб этди. Майдонда асосий ижрочи вазифасини бажарган 20 ёшли ярим ҳимоячи тўртта ўйиннинг иккитасида майдонга тушганига қарамай, ўйинни назорат қилиш, рақиб ҳужумларини бартараф этиш ва ҳужумлар ташкил этиш ҳамда голли узатмалар амалга оширишда кўзга ташланиб турди. Финалда ҳам илк ассист Шустер ҳисобига ёзилди. Шунга қарамай, мусобақадан сўнг "Барселона"га йўл олган футболчи келишмовчиликлар туфайли жами 21 ўйиндан сўнг 24 ёшида терма жамоадаги фаолиятига якун ясади.

Мусобақада Нидерландияга қарши ўйинда хет-трикка эришган ГФР ҳужумчиси Клаус Аллофс 3 та гол билан тўпурарга айланди.

Рамзий терма жамоа: Д.Зофф (Италия), К.Жентиле (Италия), К.Х.Фёрстер (ГФР), Г.Ширеа (Италия), Х.П.Бригель (ГФР), Я.Кёлеманс (Бельгия), М.Тарделли (Италия), Б.Шустер (ГФР), Х.Мюллер (ГФР), К.Х.Румменигге (ГФР), Х.Хрубеш (ГФР).

Йил сўнгида кўҳна қитъанинг энг яхши ўйинчиси учун бериладиган "Олтин тўп" соврини учун номзодлар қаторида дастлабки икки ўринни немислар эгаллади, Карл-Хайнц Румменигге совринга эга чиққан бўлса, Бернд Шустер иккинчи ўринни банд этди.


Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 

"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз

"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
28 май 13:59:51
Jasur/barsa
Zoʻr chiqibdi mazza qilib oʻqidim. Ijodizga omad.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика