

Саудияликлар «Ливерпуль» дарвозабони Алиссон Беккер, «Манчестер Юнайтед» футболчилари Рафаэль Варан ва Каземиро билан шартнома тузишни режа қилмоқда. Роналду жамоаси икки нафар бразилиялик футболчининг трансферини сотиб олишга тайёр. Варан эса жамоага эркин агент сифатида ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум «Ал Насср» Саудия чемпионатида «Ал Ҳилол»дан сўнг 2-ўринни эгаллаганди.




