Лука Тони Игуаинни Суарездан устун қўйди
17 май 2016 23:00
Янгиликлар
Лука Тони Игуаинни Суарездан устун қўйди
Фаолиятини якунлаган италиялик машҳур ҳужумчи Лука Тони Гонсало Игуаин хусусида гапириб ўтди.
"Игуаин фантастик ишларни амалга оширди. Гонсало барча ўйинларда иштирок этмаганига қарамасдан, бир мавсумда А Серияда 36та гол киритди. Игуаин бошқа сайёрадан келган. Менимча, Игуаин Суарездан кучли ҳужумчи. Златан "Наполи"га келади? Бу қийин. Чунки Игуаин ўзини жуда яхши тарафлама кўрсатди ва энди улар биргаликда ҳужум чизиғида ўйнай олмасалар керак", - дейди Лука Тони.
Фикрлар