UZ

Сўнгги янгиликлар

20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  2 20:15ФИНАЛгача...  7 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  5 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  10 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  7 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  6 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  29 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  2 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  4 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  18 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  2

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида Янгиликлар

"Локо"ни тарк этган Жалолиддинов ҳақида

Кеча тунда Москванинг "Локомотив" клуби матбуот хизмати ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов жамоани тарк этгани ҳақида маълумот берди.

Тўсатдан бошланиб кетган "эртак" бирданига якунланди-қўйди. Жалолиддиновнинг захирада қолиб кетаётганидан хавотирланган Тимур Кападзе 28 ноябрь куни шу ҳақда гапирган эди: "Жасурнинг ҳозирги ҳолатидан хавотирдаман. Жамоада ўйин амалиёти берилмагани, ижарага бошқа клубга ўтгани билан деярли тўрт ойдан бери ўйнагани йўқ. Бу, албатта, ташвишланарли. Кейинчалик нима юз беришини ҳам билмаймиз. Ушбу ҳолат боланинг ўсишига таъсир қилади. Айниқса мазкур ёшда захирада ўтириши ҳавотирли. Тўғри машғулотлар орқали спорт формасини ушлаб туриши мумкин. Бироқ расмий ўйин умуман бошқа нарса. Ўйиндаги жараён ва вазият машғулотда бўлмаслиги мумкин. Шу томондан ҳавотир бор".

Олдинроқ ўзим ҳам унинг "Локомотив"ни танлаши хато бўлгани, бундан фақат агентлари ютиб кетиши ҳақида ёзган эдим. Аммо, ўшан пайт Жасурда "кесакдан олов чиқариб" "Локомотив" етакчиси, РПЛ юлдузига айланиб кетиш имконияти бор эди. Ниҳоят, бугун ўша трансфер ҳақида бемалол фикр юритсак бўлади. 

Ўйлашимча, Жалолиддиновнинг атрофида футболнинг об-у ҳавосини биладиган, унга тўғри йўл кўрсата биладиган маслаҳатгўй йўқ. Унинг агентлари ҳам, уни Белоус билан таништирганлар ҳам, 2019 йилда Россиядаги академиялардан бирига ўтказмоқчи бўлганлар ҳам фақат ўз манфаатларини ўйлашди. Қизиқ-да: қандай қилиб 18 ёшли футболчини Алексей Миранчук билан рақобат қилиши учун Москва клубига юбориш мумкин? Қарорни ўзи қабул қилган, дейишингиз мумкин. Лекин, Жасурнинг ёшидаги болаларнинг фикрини ҳар 10 дақиқада ўзгартириш мумкинлигини, ҳар қандай киши ўз қарашларини сингдира олишини биласиз-ку. 

Жасур 16 ёшида футболимиз келажаги, деб эътироф қилинган, 2019 йилнинг октябрида эса "The Guardian" нашри томонидан дунёнинг энг истеъдодли 60 футболчиси рўйхатига киритилган эди. Ҳозир-чи? Иқтидорли футболчи айни ўйин амалиётига муҳтож пайтида деярли 7 ойни расмий ўйинларсиз ўтказиб юборди. Унинг ўзи сайтимизга берган интервьюсида майдон ташқарисида қолиб кетгани зарарига ишламаслигини, аксинча, Миранчук билан машғулот ўтказгани фойда бергани ҳақида айтди. Аммо, тажрибали Кападзенинг бу борадаги фикрини юқорида ўқидингиз.

Унинг кейинги фаолияти қайси жамоада давом этади? Бу жуда қизиқ савол. Ярим ҳимоячининг агенти Юрий Белоус мижозига марказий Европа, яқин шарқ ва Испания чемпионати 2-дивизионидан қизиқишлар борлигини бот-бот такрорлаяпти. Рус матбуоти эса бунинг аксини гапиряпти. Таъкидланишича, агентлар Жалолиддиновни РПЛ клубларига текинга таклиф қилаётган экан. Яъни Жасур учун ҳеч қанча маблағ тўланмайди. Белоус ҳақми ёки аксинча яқин орада билиб оламиз. Умид қиламизки, Юрий бу гал "кўрпасига қараб оёқ узатади".

Юқоридаги шахсий фикрлар эди ва кўп эҳтимол билан хато бўлиши мумкин. Болалар футболида фаолият юритаётган Нодирхўжа Юлдашев бу воқеага ўз муносабатини билдирди: 

"Жасур (Жалолиддинов) энди фикрлаб иш қил. Биринчи қиладиган вазифанг, Белоус билан шартномани бекор қилиш бўлсин! Эски устозларингни хам эслаб қўй. 

Магазинда қайтим йўғида бериладиган салфетка ёки гугурт эмассан! 

Терма жамоадаги ўрнингдан хам қўрқма. Бу юришда шундоқ хам терма жамоада уйнай олмайсан".

Қадрли мухлис, бу борада сиз қандай фикрдасиз? Катта ўйинларнинг катта ўйинчиси бўлиши кутилган Жасур агентлари қўлида "ўйинчоқ"қа айланиб қолмадими?



P.s.: Жасурнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетгани кишини хафа қилди, лекин, агентлари "Локомотив"дек жамоани 90 миллион рублга "туширгани"га қойил қолиш керак.

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика