UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Евро-2024. Бельгия - Румыния 2:0, Де Брюйнега дарвозабондан ассист  0 02:13Бердиев "Турон" бош мураббийига айланди  1 01:50Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор  5 01:34Роналду 7та узатма билан Евро тарихидаги энг яхши ассистент бўлди  3 00:54Мбаппе Франциянинг "Падерборн"га қарши машғулот ўйинида ниқобда ҳаракат қилди ва иккита гол урди  4 00:25Евро-2024. Туркия - Португалия 0:3, Турклар кулгили автогол уришди  3 00:05Начо Саудиянинг "Ал Қодисия" клубида тиббий кўрикдан ўтди. "Реал" ҳимоячиси икки йиллик шартнома имзолайди  4 00:04Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"  2 23:40"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"  4 23:30Евро-2024. Грузия – Чехия 1:1, Шик Грузиядан ғалабани тортиб олди  0 23:20Эндрик "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг катта клубга ўтяпман. Катталаридан бирига эмас, энг каттасига"  10 22:57Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди   100 22:28"Челси" испан клуби учун Галлахернинг нархини пасайтирмади  1 22:15Суперлига. "Динамо" - "Андижон" 1:1  0 22:10Суперлига. "Локомотив" - "Сўғдиёна" 1:2   0

Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Суперлига. "Динамо" Жиззахда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади

Суперлига 8-туридан ўрин олган баҳс якунига етди.

Баҳсда томондан муроса кўчасини танлашди. Дастлаб Драган Черан 16-дақиқада пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 85-дақиқада самарқандликлар ҳужумчиси Жоэль Кожо мувозанатни тиклади. 

Суперлига

8-тур

"Динамо" – "Пахтакор" 1:1  

20 май. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 19:00

Голлар: Жоэль Кожо 85' – Драган Черан пенальти 16'

Бош ҳакам: Акмал Раҳимов 

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов  

Захира ҳаками: Зокир Сапоев  

VAR: Аскер Нажафалиев   

AVAR: Андрей Цапенко

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев (4.Одилбек Абдумажидов, 31), 7.Францис Нарх, 9.Ҳумоюнмирзо Иминов (35.Эммануэль Ягр, 60), 10.Жоэль Кожо, 11.Дамир Темиров (18.Дилшод Раҳматуллаев, 36), 17.Салим Мустафоев (8.Хислат Халилов, 81), 20.Франсиско Феррейра, 21.Анвар Ҳожимирзаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (58.Ҳусниддин Ғофуров, 81), 44.Душан Мийич.

Захира: 1.Фарҳод Раҳматов, 14.Баҳодир Насимов, 23.Фарруҳ Икромов, 30.Абубакир Мўйдинов. 

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 31.Муҳаммадали Усмонов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 61), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов (2.Беҳруз Асқаров, 81).

Захира: 35.Павел Павлюченко, 18.Саидумархон Саиднуриллаев, 19.Суннатилла Поёнов, 20.Дилшод Абдуллаев, 24.Кирилл Тодоров, 29.Муҳриддин Пазилдинов, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантиришлар: Драган Черан (38), Диёрбек Ортиқбоев (44), Одилбек Абдумажидов (75), Шаҳзод Азмиддинов (78).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!

90+5. Зарбааа! Драган Чераннинг кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

90. Иккинчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ГОЛ! Жоэль Кожо дарвозанинг ўнг томонини нишонга олиб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1!

81. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Шоаҳмедов ўрнига Ғофуров, Мустафоев ўрнига Халилов майдонга тушди.

81."Пахтакор"да ўзгариш: Абдумажидов ўрнига Асқаров баҳсни тугатиб қўяди.

78. Зарбаа! Санжар Шоаҳмедовнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Владимир Назаров қайтарди. 

78. Шаҳзод Азмиддинов рақиб ҳужумини бузгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

75. Абдумажидов Черанга нисбатан қоидани бузгани боис огоҳлантириш олди. 

73. Анвар Ҳожимирзаевнинг қанотдан ошириб берган тўпидан кейин ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.  

68. Умар Адҳамзодага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

66. Зарбааа! Жоэль Кожонинг кучли зарбасини Владимир Назаров қайтарди. 

63. Уууух! Анвар Ҳожимирзаев Назаровнинг хатосидан унумли фойдалана олмади. Ҳужумчи тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди, бироқ ноаниқ. 

63. "Динамо" ҳужум кетидан ҳужум уюштирмоқда, аммо ҳозирча мақсадига эришганича йўқ. 

61. "Пахтакор"да ўзгариш: Усмонов ўрнига Холдорхонов баҳсни давом эттиради. 

60. "Динамо"да алмаштириш: Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Эммануэль Ягр майдонга туширилди. 

57. Хавфли вазият! Анвар Ҳожимирзаев дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ узатмаси ҳимоячилар томонидан тўхтатилиб, дарвозабонга топширилди.  

54. Раҳматуллаев Усмоновга нисбатан қўполлик ишлатди, "Пахтакор" майдони яқинида жарима.

51. Зарбаааа! Анвар Ҳожимирзаевнинг кучли зарбаси Назаров томонидан катта қийинчилик билан бартараф қилинди. Қандай зарба! 

47. Достон Ҳамдамов майдон марказида Одил Абдумажидов билан жиддий тўқнашиб кетди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус!

45+4. Анвар Ҳожимирзаев жариима майдончаси ичига кириб бориб, йиқилди. Ҳакам ҳеч нарса бўлмаганини билдирди.  

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. 

44. Диёр Ортиқбоев қоидани бузгани учун огоҳлантирилди. 

39. Зарбааа! Диёр Холматовнинг яқин масофадан берган зарбасини "Динамо" ҳимоячилари бартараф этишди.

38. Драган Черан рақибни туртгани учун сариқ карточка олди. 

36. "Динамо"да ўзгариш: Темиров ўрнига Раҳматуллаев майдонга тушди. 

35. Зарбааа! Зарба йўллаш навбати Достон Ҳамдамовга етиб келди, унинг зарбаси йўлига Душан Мийин тўғаноқ бўлди. 

34. Зарбааа! Кожонинг кучли зарбасини Назаров қайтаришга эришди. 

31. "Динамо"да ўзгариш: Улуғбек Абдуллаев ўрнига Одилбек Абдумажидов ўйинга қўшилди. 

28. Жоэль Кожо катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетди ва қанотдан ёриб кириб, ноаниқ зарба йўллади. Ҳужумчи қанотда очиқ турган Шоаҳмедовни кўрмай қолди, акс ҳолда "шерлар"га қийин бўларди.

27. Ууух! Ортиқбоев-Ҳамдамов-Усмонов комбинацияси Муҳаммадалининг зарбаси билан якун топди. Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

22. Ҳожимирзаевнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмаси хавфли вазият ҳосил қилиши мумкин эди, бироқ Владимир Назаров ўз вақтида тўпни эгаллаб олди. 

20. Зарба! Драган Чераннинг зарбаси Равшанбек Ягудинга қийинчилик туғдирмади.

18. "Динамо" футболчиси ҳужум чоғида жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, самарқандлик футболчилар ҳакамга эътироз билдиришмоқда. 

16. ГОЛ! Драган Черан 11 метрлик нуқтадан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди – 0:1!

14. Акмал Раҳимов пенальти белгилади. Тўп ҳимоячининг қўлига теккани айтилмоқда.

13. Учрашув бош ҳакам ўйинни тўхтатди ва VAR монитори томон йўл олди. Достон Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Душан Мийич тўпни қўли билан ўйнаган бўлиши мумкин. 

7. Жоэль Кожо Диёр Ортиқбоевдан тўпни олиб қўйиб, олдинга ўтди, аммо шеригига жуда ноқулай ва ғалати пас бериб, ҳужумни йўққа чиқарди.

5. Учрашув кескин курашларга бой тус олди. Футболчилар ҳар бир ҳудудда тўп учун астойдил кураш олиб боришяпти.   

1. "Пахтакор" илк дақиқаданоқ ҳужум уюштирди. Муҳаммадали Усмоновнинг зарбаси бироз кучсизроқ чиқди.  

1. Ўйин бошланди!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+21   
20 май 19:19:08
Navbahor Real
Кеча Навбахор ютуғидан кўролмай роса чайнаганлар бугун пеналти бўйича яна чайнашни бошланглар. Динамо Пахтакор кучлиси ютсин.
+18   
20 май 19:17:52
Мирхан
АДОЛАТ БУЛГАНДА ЩУ ЙИЛ ПАХТАКОР КУЧЛИ 5 ЛИККА ХАМ КИРОЛМАСДИ. ДИНАМО ФУТБОЛЧИСИ КУЛИНИ КУТИГА ТИКСИНМИ ПЕНАЛЬТИ БУЛГАН ВАЗИЯТДА.
+17   
20 май 20:48:59
Shox Muhammad
Пахтакорни ўйини нол-у, бу ўйин билан ОЧЛда нима қилади. Динамо ғалабага ҳақли ўйнаяпти. Пахтакор амаллаб битта гол урволиб, қолган дақиқаларда деярли ҳимоявий ўйин қилаяпти...
+15   
20 май 21:11:06
Umarxon Togaev
Пахтакорди ўйинни нолку бирорта хавфли зарба бермади ё ман кўрмади
+14   
20 май 21:03:55
Muhammad Umar
Dinamo bugun juda koʻp vaziyatdan foydalana olmadi
+14   
20 май 20:29:47
Alisher
Dinamo essiz shuncha imkoniyat
+13   
20 май 21:08:12
Vo Ajabo
PAXTAKORGA OMAD KULIB BOQDI.
BO'LMASA KAMIDA 4-1 GA QOLARDI
+13   
20 май 20:00:20
Job Ir
Бошланибдику пеналти
+13   
20 май 19:50:46
Shuxrat Nabiyev
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзини эмас, сани кўтинга тиқиш кере қўлини. Эркелани ишига аралашма.
Кутига Тилингни тиккизма тилинг сасийди умринга футбол уйнаганмисан туп укдек учиб келади куулни олиб кочиб булмайди кисками хамма йул РИМГА дегандан Гап ТАШТАШТАШКАНКАНКАНЖАНЖАНЖАНДАЕЙ КИСКАСИ ФУТБОЛНИ КИМЛАРДИР ЛИГИРОВКА КИЛОПТИ БИЗЛАР БИР БИРИМИЗНИ ГУШТИМИЗНИ ЕЙМИЗ
+12   
20 май 21:07:54
Vidich
Dinamo g'alaba ga munosib harakat qildi lekin. 2 taymda zo'r o'ynadi. Faqat shu duranglari ko'payib ketyaptida.
+11   
20 май 19:45:40
Мирхан
Tilla фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сани ку́тинга тиксин. Ёкмаяпкан бу́са ку́рма сани хеч ким мажбурламаяпти Пахтакорни у́йинини ку́ришга
САНИ СОТКИН КОМАНДАНГ НАХ КЕРЕМАС МАНГА. МАН ДИНАМОГА ИШКИБОЗ. БУГУН КОКАДИ САНИ ПАХТАКОРИНГНИ
+10   
20 май 20:19:52
Bekzod Sharipov
Stadionni ovozi 2-taymda yo oldin yo kech yetib kelyapti. Futbol ko'rishga xalaqit beryapti. Sport tv qachon professional tarzda translyatsiya qilishni o'rganadi. Ey shunaqayam saviyasiz xodimlar bo'ladimi. Texnika deb bahona qilmalaring. O'yin O'zbekistonda bo'lyapti. Boshqa hududda emas. Saviyasizlar
+9   
20 май 20:27:24
Muzaffar
Динамодаги Сарик сочли бола яхши уйинчи экан
+8   
20 май 19:50:26
Shuxrat Nabiyev
قهرمان фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзини эмас, сани кўтинга тиқиш кере қўлини. Эркелани ишига аралашма.
Кутига Тилингни тиккизма тилинг сасийди умринга футбол уйнаганмисан туп укдек учиб келади куулни олиб кочиб булмайди кисками хамма йул РИМГА дегандан Гап ТАШТАШТАШКАНКАНКАНЖАНЖАНЖАНДАЕЙ КИСКАСИ ФУТБОЛНИ КИМЛАРДИР ЛИГИРОВКА КИЛОПТИ БИЗЛАР БИР БИРИМИЗНИ ГУШТИМИЗНИ ЕЙМИЗ
+7   
20 май 20:50:37
Shox Muhammad
Ҳакамларимизга омад, амаллаб вақтни чузиб, пахтакорга голни тақдим қилишса бўлди иши беш, акс ҳолда ёмон бўлади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика