UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  0 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  6 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  463 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2

ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади Янгиликлар

ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Андижон" — "Металлург" учрашувига қўшиб берилган дақиқаларда айрим футбол мухлислари томонидан стадионга турли буюмлар улоқтирилди.

Бу каби ҳолат "Бобур Арена"да илк бор кузатилаётгани йўқ.

Оқибатда Лига мазкур масалани Тартиб-интизом қўмитасига оширди ҳамда қўмита йиғилишида бевосита ўз мутахассислари билан иштирок этди. Сир эмаски, Андижон ўтган мавсумнинг сўнгги уй учрашувини мухлисларсиз трибунада ўтказишга мажбур бўлганди. Шунингдек, бу йил 6-турдан ўрин олган "Сўғдиёна"га қарши беллашувда Лига техник зонага туташ секторларга футбол мухлисларининг киришига рухсат бермади.

Афсуски, бу каби ҳолатларнинг оқибатларига қарши курашиш натижасида беллашувларни хуш кайфият ва катта қизиқиш билан кузатиб бораётган футбол мухлислари ҳам жабр чекмоқда. Аммо унутмаслик керак-ки, Лига учун учрашувларни ўтказишда биринчи навбатда жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги муҳим ҳисобланади. Футбол мухлисларининг сони кўп бўлишидан эса биринчи навбатда мезбон футбол клуби манфаатдордир.

Қўмита аъзолари ҳамда Лига мутахассислари мазкур масала юзасидан фикр алмашди. Якунда "Металлург" билан ўйиндаги тартибсизлик учун "Андижон" футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди. Шунингдек, "Бобур Арена"да ўтадиган Лига байроғи остидаги мусобақаларда "Андижон" футбол клуби мухлислар жой оладиган трибуналарни мониторинг қилиб боришда катта масъулиятни ўз зиммасига олиши керак бўлади. Қўмита ва Лига талаби билан клуб стадион техник зонаси ҳамда унга қарама-қарши секторларнинг ҳар бирини ўйин давомида суратга тушириб бориш учун видеокамералардан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиши ва учрашув якунида керакли кадрларни тақдим этиб бориши лозим.

Бу билан мухлислик маданиятига риоя қилмаётган, оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузаётган ва оқибатда жамоат тартибига путур етказаётган кимсалар шахсига ойдинлик киритиш кўзда тутилган. Юқоридаги каби ҳолатлар видеотасвирга туширилгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёрдамида қоидабузарлар шахсига аниқлик киритилиб, уларни жиддий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади. Бу каби ҳолатлар оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариши эҳтимоли бор эканлиги инобатга олиниб, Лига ҳамда клуб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан қоидабузарга нисбатан қатъий чора кўриш, уларнинг стадионларга киришини тақиқлаш каби жазо чораларини сўрайди.

Ўз навбатида Лига андижонлик барча фаол футбол мухлисларига мурожаат қилади. Биз "Бобур Арена" стадионидаги гўзал муҳит, унинг мухлислар билан тўлиб тошишидан манфаатдормиз ва бунинг учун клуб ҳамда мухлислар этакчилари билан ҳамкорликда ишлашга тайёрмиз. Ўз навбатида улардан мана шундай муҳит давом этиши йўлида бирлашиш, қоидабузарларни аниқлашга кўмаклашиш масаласида ҳамкорлик қилишни сўраймиз. Бу каби кимсалар шахсига ойдинлик киритилиб, уларга нисбатан тегишли жазо чораларининг кўрилиши "Бобур Арена" стадионига мухлислар ташрифи билан боғлиқ муаммо бўлмаслигида асосий омил ҳисобланишини билдирамиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика