UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Евро-2024. Бельгия - Румыния 2:0, Де Брюйнега дарвозабондан ассист  0 02:13Бердиев "Турон" бош мураббийига айланди  1 01:50Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор  5 01:34Роналду 7та узатма билан Евро тарихидаги энг яхши ассистент бўлди  3 00:54Мбаппе Франциянинг "Падерборн"га қарши машғулот ўйинида ниқобда ҳаракат қилди ва иккита гол урди  4 00:25Евро-2024. Туркия - Португалия 0:3, Турклар кулгили автогол уришди  3 00:05Начо Саудиянинг "Ал Қодисия" клубида тиббий кўрикдан ўтди. "Реал" ҳимоячиси икки йиллик шартнома имзолайди  4 00:04Александр Крестинин: "Динамо"га қарши кечган учрашувдан анча тартибли футбол ўйнадик. Рақиб камроқ хато қилди ва ғалаба қозонди"  2 23:40"Сўғдиёна" жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Иван Бошкович таркиб ва тактика танлаб берди. Ёзги трансферлар ойнасида таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди"  4 23:30Евро-2024. Грузия – Чехия 1:1, Шик Грузиядан ғалабани тортиб олди  0 23:20Эндрик "Реал" ҳақида: "Дунёдаги энг катта клубга ўтяпман. Катталаридан бирига эмас, энг каттасига"  10 22:57Евро-2024. Туркияни йирик ҳисобда ютган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди   100 22:28"Челси" испан клуби учун Галлахернинг нархини пасайтирмади  2 22:15Суперлига. "Динамо" - "Андижон" 1:1  0 22:10Суперлига. "Локомотив" - "Сўғдиёна" 1:2   0

ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди Янгиликлар

ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди

Жорий йилнинг 21 май санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 8-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 8-тур доирасида ўтказилган ўйинларда жами ўн битта баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин:

1-вазият: "Андижон" – "Металлург" учрашуви: баҳсли қизил карточка.

"Андижон" – "Металлург" баҳсининг 18-дақиқасида майдон эгаларининг 66-рақамли футболчиси эҳтиётсизлиги сабаб меҳмонлар вакили оёғининг ҳимояланмаган қисмига шикаст етказди. Бош ҳакам Султонмурод Абдураҳмонов бу ҳолатда андижонликлар ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда футболчи рақибига ўта кескин тарзда бутсасининг таг қисми билан зарба берган ва унга жиддий жароҳат етказиши мумкин эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб ҳисоблайди.



2-вазият: "Қизилқум" – "Олимпик" ўйини: баҳсли пенальти.

"Қизилқум" – "Олимпик" беллашувининг 80-дақиқасида мезбонлар рақиб жарима майдонида хавфли вазият юзага келтирди. Бу вазиятда навоийликларнинг 8-рақамли футболчиси тўп учун курашда майдонга йиқилди. Бош ҳакам Тўрабек Суюнов ВАР орқали ҳолатни ўрганганидан сўнг пенальтига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу эпизодда ҳимоячи тўп учун курашга кирган ва пенальти учун етарли асос мавжуд эмас эди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси якдил фикр асосида ҳакамнинг қарори нотўғри бўлганини маълум қилади.



3-вазият: ОКМК – "Сўғдиёна" ўйини: меҳмонларнинг голи.

ОКМК – "Сўғдиёна" баҳсининг 26-дақиқасида меҳмонларнинг 14-рақамли футболчиси рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо бу вазиятда жиззахликларнинг офсайдда турган 9-рақамли вакили дарвозабонга ҳалақит қилган. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев ВАРга мурожаат қилди ҳамда ҳужумчининг ўйиндан ташқари ҳолатда экани сабаб голни бекор қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳужум қилаётган футболчи тўп учун курашга кирган пайтда офсайдда эди. Ҳакамнинг қарори якдил фикр асосида тўғри, деб топилди.



4-вазият: ОКМК – "Сўғдиёна" беллашуви: баҳсли пенальти.

ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувининг 67-дақиқасида меҳмонларнинг 11-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида тўп учун курашга кирди. Аммо бу ҳолатда олмалиқликлар аъзоси унга фаол қаршилик кўрсатди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев ВАР орқали эпизодни ўрганиб чиққач, 11 метрлик жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ОКМК ҳимоячиси рақибининг тўпга эгалик қилишида ҳалақит қилган ҳамда унинг майдонга йиқилишида айбдор бўлган. Реферида нуқта кўрсатиш учун асосли сабаб бор. Ҳакамнинг қарори бир овоздан тўғри, деб ҳисобланди.



5-вазият: Яна ўша учрашув: баҳсли пенальти.

ОКМК – "Сўғдиёна" ўйинининг 90+7-дақиқасида меҳмонларнинг 99-рақамли футболчиси фаол тарзда ҳужумга ўтди ва уни ҳимоячи тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Ғайрат Жўраев эса яна бир бор нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ҳужумчи ва ҳимоячи ўртасидаги контакт кадрлар орқали яққол кўринмаган. Шу сабабдан, Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайди.



6-вазият: "Навбаҳор" – "Нефтчи" баҳси: баҳсли пенальти.

"Навбаҳор" – "Нефтчи" ўйинининг 90+1-дақиқасида меҳмонларнинг 9-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида кескин қаршиликка учради. У тўп учун курашаётган бир вақтда наманганликлар ҳимоячиси томонидан зарарсизлантирилди. Бош ҳакам Азиз Асимов бу ҳолатда пенальти белгиланмаслигини қайд этди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда мезбонлар вакили тўпга рақибидан биринчи етиб борган ва тўп учун ҳаракат қилган. Шу тариқа, ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.



7-вазият: Яна ўша учрашув: баҳсли пенальти.

"Динамо" - "Пахтакор" баҳсининг 12-дақиқасида мезбонлар аъзоси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади. Бош ҳакам Акмал Раҳимов ВАРда ҳолатни кўргач, тошкентликлар фойдасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда тўп қўлга теккандан сўнг йўналишини ўзгартирган. Қолаверса, ҳимоячи ҳам жарима майдонида эҳтиётсизлик қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан қарор тўғри, деб ҳисобланди.



8-вазият: "Динамо" - "Пахтакор" ўйини: баҳсли пенальти.

"Динамо" - "Пахтакор" учрашувининг 17-дақиқасида энди меҳмонларнинг 22-рақамли футболчиси ўз жарима майдонида тўпга қўли билан тегди. Бош ҳакам Акмал Раҳимов эса вазият пенальтига тортмаслигини маълум қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп тасодифий тарзда ҳимояланган футболчининг қўлига теккан ва бу ерда пенальти учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан қарор тўғри, деб ҳисобланди.



9-вазият: "Сурхон" - "Насаф" беллашуви: баҳсли пенальти.

"Сурхон" - "Насаф" баҳсининг 90+1-дақиқасида номинал мезбонларнинг 17-рақамли футболчиси қаршиликлар жарима майдонида рақиби билан тўп учун курашда йиқилди. Бош ҳакам Ильгиз Танташев эса ВАРдаги узоқ текширувдан кейин вазият пенальтига тортмаслигини қайд этди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ҳужумчи қулай вазиятга чиқиб бораётган бир вақтда ҳимоячи томонидан тўхтатиб қолинди. Шунингдек, меҳмонлар вакили биринчи тўпга эмас, рақибнинг оёғига зарба берганини кўриш мумкин. Бу ерда пенальти учун асос етарли эди ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини нотўғри, деб топди.

Мазкур вазият сабабли Ильгиз Танташев чиқарган қарор қўмитага оширилди.



10-вазият: "Бунёдкор" - "Локомотив" беллашуви: баҳсли пенальти.

"Бунёдкор" - "Локомотив" ўйинининг 55-дақиқасида мезбонлар вакили рақиб жарима майдонида тўп учун ҳаракат қилаётган пайтда қаршиликка учради ва майдонга йиқилди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда ҳужум қилаётган футболчи тўп учун курашга кирган пайтда ҳимоячи томонидан тўхтатиб қолинди. Агар у рақиби томонидан ушлаб қолинмаганда, гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Ҳакамнинг қарори якдил фикр асосида тўғри, деб топилди.



11-вазият: Яна ўша учрашув: баҳсли пенальти.

"Бунёдкор" - "Локомотив" баҳсининг 90+6-дақиқасида мезбонларнинг 25-рақамли футболчиси рақиб жарима майдонида боши билан дарвоза томон зарба берди. Шу вазиятда унинг бошига рақиб посбони мушти билан зарба берди. Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев мазкур ҳолатда дарвозабонга қизил карточка кўрсатди ва пенальти белгилади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда дарвозабон тўпга улгурмаган ва рақибининг бошига зарба берган. Бу ерда пенальти учун асос етарли ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарорини тўғри, деб топди.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

+6   
22 май 16:20:16
Arxiv.uz
Шу кумитага ойлик бергандан кура 2 та HD камера олишса бумасмикан
+4   
22 май 17:02:41
PFCNasaf (O‘zbekiston)
Танташев тўғри қарор чиқарди, Ғолиб Ғайбуллаев биринчи тўпга текканини Илгиз куриб шу хулосага келди. Энди хакамлар қумитаси мухлисларни Насафга қарши қуймоқчими?
+3   
22 май 18:16:52
Uzb 2018
Kontakt bor degani penalti degani emas.
Penalti 90 % gool degani. Nasaf futbolchisi mobodo
Toʻpga ulgurmagan bolsa ham bu vaziyat uchun penalti berish notoʻgʻri boʻlardi.
A Yevropada bunaqa vaziyatlarga umuman etibor ham berilmadi.
Bizda shunaqa mayda chuyda narsalarga ham var aralasha veradi
+3   
22 май 18:09:08
Zafar Xujanov
ShuNasaf bu tinch quymaykansilada Nasafni aybi xalqaro maydonda Uzbekistan Shanini munosib himoya qilganimi uzi turigʻri jongayam tegdilaring nasafnikini chaynab
+3   
22 май 17:53:22
Аббосхужа
Россиялик ҳакам "Сурхон" - "Насаф" ўйинидаги вазият ҳақида: "Бош ҳакам мақтовга лойиқ" деган мақола чиққан эдику бу ёғи бошқа гаплар бўлиб кетяпти, тушунмадим? Барибир! HD камералар керак ўзимизга.
+3   
22 май 16:53:06
Don K'arleon
Arxiv.uz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шу кумитага ойлик бергандан кура 2 та HD камера олишса бумасмикан
Хатто умуман номи чиқмаган, тўйма-тўй юрадиган отарчиларнинг хам гуруҳида камида иккитадан HD камераси бор. Бизнинг бутун бошли футболда эса бу худди ечими йўқ каатта муаммодек гап. Қайси асрда яшаяпмиз ўзи хайрон қоласан
+3   
22 май 16:29:17
Шухрат Эргашев
Хакикатдан хам трансляция сифатини яхшиламасканмиз, мана шунака хакамлар 10 15 минут ВАРни куриб хам тугри карор кабул кила олмайди. Нахотки Узбекистон млрдлаб кайсидир сохаларга пул харажат килаётган вактда, яхши сифатли Футбол канал ташкил кила олмайди. Сурхон Насаф уйинида пенальти йук эди, сабаб Сурхон уйинчиси стимуляция килгандек булиб куриниб колган факт хам стимуляция эди.
+2   
22 май 22:30:40
FIFA MANAGER
Тошкентликман. Сурхон - Насаф ўйинида Танташев пеналти белгиламасдан тўғри қарор қилган. Хужумчи фаол тўхтатиб қолинмади! Кичкина контакт пеналти дегани эмас. Ўзи битта тузукроқ хакамимиз шу Танташев бўптурибди! Ўта честный хакамлиги тепадегиларга ёқмаяпти шекилли! Бу йил чемпион НАСАФ, НАВБАХОР, АНДИЖОН ёки НЕФТЧИ клублардан бири бўлса футболимизга адолат қайтганига ишонса бўлади!
+2   
22 май 18:33:08
Зулунов Абдумуталлиб Адилович
Тан оламан Андижондаги байрамни хакам бузгиси келмабди. Бу ерда қизил росдан хам бор экан. (Андижон мухлиси)
+2   
22 май 17:57:51
HAVASKOR JURNALIST
Anjanliklar nimaga jim ko'rib qo'ysin sudya ularga yon bosganini
+2   
22 май 17:56:15
Akmal
Andijon 66 o'yinchisiga pryamoy qizil bersa yaxshi bo'lardi 3 ta o'yinga qutulardik.
+2   
22 май 16:42:54
Rasul M
Барселона & Сурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Танташев виждонинг олдида қандай жавоб берасан. Олаётган ойлигинг халолми сенга? 15 соат йўл босиб қийналиб Сурхондарёдан Тошкентга футбол кўришга борган мухлислар қарғиши уради сени.
Sabab penalti yoq joyda penalti yoq deb qaror chiqargani uchunmi
+2   
22 май 16:28:56
Барселона & Сурхон
Танташев виждонинг олдида қандай жавоб берасан. Олаётган ойлигинг халолми сенга? 15 соат йўл босиб қийналиб Сурхондарёдан Тошкентга футбол кўришга борган мухлислар қарғиши уради сени.
+1   
22 май 20:45:57
✺➣????????.????.????????Жизнь Ворам✺➣➊
Bla yop temani naxuy buncha nasafdi kurolmasan hamang penaltiga asos yuq
+1   
22 май 18:16:54
Uzb 2018
Kontakt bor degani penalti degani emas.
Penalti 90 % gool degani. Nasaf futbolchisi mobodo
Toʻpga ulgurmagan bolsa ham bu vaziyat uchun penalti berish notoʻgʻri boʻlardi.
A Yevropada bunaqa vaziyatlarga umuman etibor ham berilmadi.
Bizda shunaqa mayda chuyda narsalarga ham var aralasha veradi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика