"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"

Iskandarov Abdulaziz
22 май 2024, 07:50
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси кеча ўз майдонида "Локомотив"ни қабул қилди (3:2).

"Қалдирғочлар" пойтахт дербисида рақиби устидан мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди. Учрашувдан сўнг мезбонлар сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Маҳмуд Маҳамаджоновнинг фикрларини тингладик. 

"Кўрганингиздек ўйин осон бўлгани йўқ. Жуда қийин ғалабани қўлга киритдик. Айтишим мумкинки, бу 3 очко бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Айни керакли ютуқ  бўлди. Жамоадошларимга борларини беришгани учун раҳмат айтаман. Бор кучини берди, жон куйдиришди. Ҳиссиётлар жўш уриб турганиданми билмадим, ўзимизни чемпион бўлгандек ҳис қилмоқдамиз. Бу ҳали бошланиши, жамоамиз худди шу темпни давом эттиради.

"Бунёдкор" секин-аста ўз формасига кириб бормоқда. "Насаф" билан меҳмондаги дуранг қайсидир маънода қўшимча мотивация бўлди. Чемпионат лидеридан очко олгандик. "Локомотив"ни таслим қилишимиз шарт эди. Бошқа натижа ҳақида ўйлаганимиз йўқ",- дейди Маҳмуд Маҳамаджонов.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›