

Жамоанинг Туркиядаги йиғинига иқтидорли ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов келиб қўшилди ва клуб билан уч йиллик шартномага қўл қўйди.
Футболчи ҳақида маълумот:
Туғилган санаси: 30.06.2003
Собиқ клублари: "Бунёдкор", "Пахтакор", "Динамо".
Статистика: Фаолияти давомида 80 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган.
Маҳамаджонов мухлисларга нафақат клублардаги ўйинлари, балки Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафидаги муваффақиятлари билан ҳам яхши таниш. У 2023 йилги Осиё кубогида Ўзбекистон U20 терма жамоаси билан чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.



