

Баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Голларга Гамид Агаларов (51-дақиқа) ва Ҳуссем Мрезиге (64) муаллифлик қилди. Қайд этиш керакки, “Родина” 8-дақиқадаёқ Герман Онугханинг четлатишидан сўнг бир киши кам бўлиб қолди.
Яқинда махачқалъаликлар сафига ўтган ўзбекистонлик ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов 38-дақиқада майдонга чиқди ва баҳс сўнггига қадар ҳаракат қилди.





