UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Про лига. "Бухоро" мавсумдаги илк мағлубиятни Муборакда қабул қилиб олди, "Арал" эса "Шўртан"дан устун келди  7 21:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимда киритилган голлар ҳал қилди. Иккинчи таймда натижа учун ўйнадик"  0 21:05Анвар Бердиев: "Йигитларга бунақа майдонда охиригача курашгани учун миннатдорчилик билдираман"  2 21:00Суперлига. "Динамо" – "Олимпик" 0:0 (матнли трансляция)  6 20:48Мухлислар Роналдунинг жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига нима дейишини аниқлади  6 20:31"Бавария" япониялик футболчи трансферини эълон қилди  2 20:15"Боруссия"нинг 35 ёшли собиқ футболчиси клуб бош мураббийига айланади  1 19:45Европа Чемпионати очилиш учрашувини ким бошқариши маълум  11 19:26Де Лигт "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  0 18:52Эшитдик-да! Қирғизистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  4 18:44Футзал. ОКМК ва БМБ ўртасидаги ярим финалда 12 та гол урилди  2 18:32Ибрагимович: "Леау, Меньян ва Тео Эрнандес "Милан"да қолади"  0 18:10"Насаф"нинг ОФК Чемпионлар лигасидаги йўли — 300 мингдан 3 миллион АҚШ долларигача  17 17:53Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан тарихий натижа қайд этган мураббий ишдан кетди  7 17:20Евро-2024. "Қизилқум" устози Жамшид Саидов: "Футболчилари АПЛнинг гранд жамоаларида ўйнайдиган Шотландия кутилмаган натижа қайд этиши мумкин"  0

Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью Янгиликлар

Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью

Бугун, 22 май куни Дублин шаҳридаги "Авива" стадионида Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтади.

Европа лигаси финалига Италиянинг "Аталанта" ва Германиянинг "Байер" клублари чиқишди.

Бергамоликлар ўз тарихида илк бор еврокубок финалига чиқишди, Леверкузен клуби эса мавсумни мағлубиятсиз тугатиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибди.

"Байер" ўз тарихида икки марта еврокубок финалида ўйнаган. 1988 йил УЕФА кубоги финалида ўйнаган ва "Эспаньол"ни қўшимча вақтда 3:2 ҳисобида мағлуб этган. 2002 йил ЕЧЛ финалида эса "Реал"га имконият бой берилган - 1:2.




ҲАКАМЛАР
Европа лигаси финалини руминиялик Иштван Ковач бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. 39 ёшли Ковач бу мавсум ЕЧЛнинг 8 та учрашувида ишлади (улардан бири чорак финал доирасидаги "Барселона" - ПСЖ ўйини), Европа лигасида битта баҳсда фаолият олиб борди.

Иштван Ковач 2022 йил "Рома" ва "Фейеноорд" ўртасида кечган Конференциялар лигаси финалида ҳам бош ҳакам бўлганди.

Бош ҳакам: Иштван Ковач (Руминия)
Қанот ҳакамлари: Василе Маринеску ва Михай Артене (иккаласи Руминия)
Захира ҳаками: Иван Кружляк (Словакия)
Бешинчи ҳакам: Бранислав Ганцко (Словакия)
VAR: Пол ван Бекель (Нидерландия)
AVAR: Каталин Попа (Руминия)
VAR ёрдамчиси: Роб Диперинк (Нидерландия)





"АТАЛАНТА"
УЕФА рейтингидаги ўрни: 21
Европа лигасига қандай чиққан: Италия А сериясида 5-ўрин
Гуруҳ босқичи: D гуруҳи ғолиби
1/8 финал: умумий 3:2 "Спортинг"
1/4 финал: умумий 3:1 "Ливерпуль"
1/2 финал: умумий 4:1 "Олимпик"
Ўтган мавсум: еврокубокда қатнашмаган
УЕФА Кубоги/Европа лигасидаги энг яхши натижаси: 1/4 финал (1990/91, 2021/22)

Асосий футболчиси: Теун Коопмейнерс
Эътибор қаратиш керак: Жоржио Скальвини
Мавсум учун қисқа таъриф: "Аталанта"га қарши ўйнаш - стоматолог ҳузурига боришдек гап", - Гвардиола.




"БАЙЕР"
УЕФА рейтингидаги ўрни: 14
Европа лигасига қандай чиққан: Германия чемпионатида 6-ўрин
Гуруҳ босқичи: H гуруҳи ғолиби
1/8 финал: умумий 5:4 "Қорабоғ"
1/4 финал: умумий 3:1 "Вест Хэм"
1/2 финал: умумий 4:2 "Рома"
Ўтган мавсум: 1/2 финал (умумий 0:1 "Рома")
УЕФА кубоги/Европа лигаси: Чемпион (1987/88)

Муҳим футболчи: Флориан Вирц
Эътибор қаратиш керак: Жереми Фримпонг
Мавсум учун қисқа таъриф: Бундеслигадаги биринчи соврин, мағлубиятсиз серия ва ҳали ҳаммаси олдинда.





ОЛДИНГИ ТЎҚНАШУВЛАР
10.03.2022: "Аталанта" - "Байер" 3:2
17.03.2022: "Байер" - "Аталанта" 0:1 (умумий 2:4)

Бу жамоалар Европа лигаси-2021/22 1/8 финалида тўқнаш келишганди. Жан-Пьеро Гасперини шогирдлари Италияда 3:2 ҳисобида зафар қучишганди. Германиядаги жавоб баҳсида Жереми Боганинг голи ягона бўлиб қолганди. Фримпонг ва Вирц жавоб баҳсини жароҳат сабаб ўтказиб юборишганди.





ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР:

"Аталанта": Муссо; Жимшити, Хин, Колашинац; Дзаппакоста, Эдерсон, Коопмейнерс, Руджери; де Кетеларе, Пашалич; Скамакка
Ўйнамайди: Хольм (жароҳат), де Роон (сон)
Сўроқ остида: Толой (сон), Колашинац (сон)
"Байер": Коварж; Тапсоба, Та, Инкапье; Станишич, Паласиос, Жака, Гримальдо; Вирц, Фримпонг, Адли



МУРАББИЙЛАР НИМА ДЕЙДИ?

"Аталанта" бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини: "Ўйинга барча тайёргарликни амалга оширдик ва шунчаки финални кутишимиз керак. Жисмоний ва руҳий ҳолат бўйича юқори даражадамиз. Буюк клубга қарши ўйнашимизни тушунамиз, рақиб ажойиб мавсумни ўтказаётганини ва мағлубиятсиз серия қайд этаётганини биламиз. Улар эришаётган натижалар тасодиф эмас. Финал тақдирини майда деталлар ҳал қилиши мумкин. Биз рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз ва тезроқ уларнинг ўйинига мослашиб олишимиз шарт".




"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо: "Биз "Аталанта" билан танишмиз, аммо бу жамоа ривожланишда давом этмоқда. Бундай жамоаларга қарши Германияда ҳам ўйнадик, финалда энг муҳими характер намойиш этиш. Бизда финал учун режа бор, аммо футболчиларим ҳамон шанба кунги байрам кайфиятидан чиқиб кета олишмаяпти. Биз худди шу руҳда давом этишимиз керак. Футболчи ва мураббий учун финал - бу турлича нарсалар. Ўйин бошланишини англатувчи ҳуштакдан кейин футболчилар катта саҳнага чиқишади. Аммо мен жамоамга ишонаман. Улар ғолиб бўла олишади".




ИККИ КЛУБ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛИҚЛИКЛАР

"Аталанта" ҳимоячиси Митчел Баккер 2021-2023 йилларда "Байер"да ўйнаган. Бу давр мобайнида у Бундеслигада 53 та ўйин ўтказган.

Икки клуб сафидаги олдин бирга ўйнаган футболчилар:
Сеад Колашинац ва Гранит Жака ("Арсенал" 2017-22)
Шарль де Кетеларе ва Одилон Коссуну ("Брюгге" 2019-21)
Шарль де Кетеларе ва Ноа Мбамба ("Брюгге" 2021/22)
Адемола Лукман ва Патрик Шик ("Лейпциг" 2019/20)

Икки клуб сафидаги терма жамоада бирга ўйнайдиганлар:
Хуан Муссо ва Эсекьэль Паласиос (Аргентина)
Теун Коопмейнерс, Мартен де Роон, Ханс Хатебур ва Жереми Фримпонг (Нидерландия)
Марио Пашалич ва Йосип Станишич (Хорватия)
Адемола Лукман ва Нейтан Телла, Виктор Бонифейс (Нигерия)



Аталанта

Адемола Лукман - 12', Адемола Лукман - 26', Адемола Лукман - 75'

Лига Европы. Плей-офф . Final-тур

23/05/2024, 00:00

0
:
3
Тугади

Байер

Стадион: Aviva Stadium, 47135 томошабин

Бош ҳакам: Istvan Kovacs

45'
90'
12'  Адемола Лукман
12'  Давиде Дзаппакоста
22'  Берат Джимшити
26'  Адемола Лукман
35'  Джанлука Скамакка
46'  Сеад Колашинац (Джорджио Скальвини)
57'  Шарль де Кетеларе (Марио Пашалич)
60'  Давиде Дзаппакоста
70'  Тен Копмейнерс
75'  Адемола Лукман
75'  Джанлука Скамакка
84'  Джанлука Скамакка (Эль-Билаль Туре)
84'  Давиде Дзаппакоста (Ханс Хатебур)
90'  Маттео Руггери (Рафаэл Толой)
35'  Флориан Вирц
46'  Йосип Станишич (Виктор Бонифасе)
67'  Эдмонд Тапсоба
68'  Эсекьель Паласиос (Роберт Андрих)
68'  Алекс Гримальдо (Адам Гложек)
73'  Роберт Андрих
81'  Флориан Вирц (Патрик Шик)
81'  Жереми Фримпонг (Натан Телла)

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
22 май 13:46:33
Forever Manchester United
Atalantaga omad
   
22 май 21:50:34
Jasur/barsa
Rasul Nabiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Assalomu aleykum. Ochig'i maqolani o'qimadi, sababi sarlavhani o'zi juda katta hatolik bilan yozilgan. "Ilk bor finalda Atalanta?" Qanaqasiga ilk bor yaqinda Yuventusdan mag'lubiyatga uchradiku " Italya kubogi" finalida. "Ilk bor yevro arenalar finalida" "Ilk bor yevropa turkumidagi kubok finalida" yana shunga o'hshash sarlavha qo'ysa bo'ladiku. Championat.asia rostanam O'zbekistondagi birinchi raqamli fudbol sayti, lekin ammo biroq juda ko'p hatolar borligi achinarli. Naxot Nodirxo'jaaka? Hic kim buni tekshirmaydi?
Sarlavhani nimasi notoʻgʻri yozilgan??? YL haqida gap ketvotgani maʼlumku. Umrida futbol koʻrmagan odam tushunmasligi mumkin. Lekin oʻzini futbol muhlisi db hisoblidigan odam yarimta gapdan tushunvolishi kere.
   
22 май 13:54:56
Burhonbek Abdumo'minov
Forza Atalanta
-1   
22 май 18:28:46
Rasul Nabiyev
Assalomu aleykum. Ochig'i maqolani o'qimadi, sababi sarlavhani o'zi juda katta hatolik bilan yozilgan. "Ilk bor finalda Atalanta?" Qanaqasiga ilk bor yaqinda Yuventusdan mag'lubiyatga uchradiku " Italya kubogi" finalida. "Ilk bor yevro arenalar finalida" "Ilk bor yevropa turkumidagi kubok finalida" yana shunga o'hshash sarlavha qo'ysa bo'ladiku.
Championat.asia rostanam O'zbekistondagi birinchi raqamli fudbol sayti, lekin ammo biroq juda ko'p hatolar borligi achinarli. Naxot Nodirxo'jaaka? Hic kim buni tekshirmaydi?
-1   
22 май 14:24:33
Mavlonbek_BVB
Xabi Alonso uchun Bayer g'alaba qilsin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика