UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади" Янгиликлар

Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"

Айни пайтда мамлакатимизда футбол байрами нафаси кезиб юрибди.

Сабаби эса маълум, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Кеча эса бу байрамга яна кўтаринки руҳда, юқори нотада нуқта қўя олдик. Биз бу борада янада яхшироқ ҳиссиётга эга, ўз вақтида терма жамоа бошқарувида мундиалга чиқишга жуда яқин келган Миржалол Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Миржалол Қўшоқович, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққанидан сўнг қандай ҳиссиётлар уйғонди? Сиз ўз вақтида Жаҳон чемпионатига икки бор термани етаклагансиз, ҳаммадан ҳам кўпроқ буни сиз яхши ҳис қила оласиз...

- Ўтган ҳафта, БАА билан ўйиндан аввал давлат нашрларидан бирининг “Бўлажак 2 учрашув олдидан нималарни кутаяпсиз?” деган саволига “Мен фақат бир нарсани кутаяпман: термамиз барча масалани Абу-Дабида ҳал қилсин ва Тошкентдаги сўнгги баҳсда  Қатар бизни жонли йўлак орқали қутласин” деб жавоб берган эдим. Бу ўзига хос зўр рамзий маъно касб этган бўларди. Яъни айнан Осиё чемпиони Ўзбекистон термасини Жаҳон чемпионатига кузатиб қўйган бўларди. Албатта, қатарликлар буни ўзларига эп кўришмади, лекин муҳими бу эмас. Муҳими, биз тарихда илк бор Жаҳон чемпионати иштирокчисига айландик ва турнирни жуда чиройли якунладик. Жуда кўпчилик юртдошларимизнинг орзуси рўёбга чиқди. 

- Жаҳон чемпионати йўлида ҳар сафар нимадир кичик детал етишмай қоларди. Бу сафар қайси етишмаган омил етарли бўлди ёки ёрдамга келди? 

- Кичик эмас, катта детал етишмасди, яъни квота 8 яримта эмасди (кулади). Жиддий айтадиган бўлсак, биз Жаҳон чемпионатига энди тайёр бўлдик. Авваллари ҳам йўлланмани қўлга киритишга жуда яқин келгандик, лекин у кўпроқ омадга боғлиқ бўларди. Инфратузилма, стадионлар аҳволи, миллий чемпионат савияси, витаминизация, болалар футболига муносабат каби масалаларда ҳали кўп ишларни амалга ошириш талаб этиларди. Ҳатто терма жамоа базаси ҳам йўқ эди. Йиллар давомида буларнинг бари амалга оширилди. Сифатли майдонларда футболчиларимиз сифатли ўйинлар намойиш этишмоқда. Улар Англия ва Италия чемпионатларида тўп тепишмоқда. Яъни биз ҳамма томонлама кучайдик ва Жаҳон чемпионатига чиқишга лойиқ бўлдик. Бу ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Юртбошимизнинг спортга, хусусан футболга бўлган эътиборлари ва амалий ёрдамлари туфайли юқорига кўтарилдик. Спортчиларимизнинг Париж Олимпиадасидаги мисли кўрилмаган ютуқлари, футболчиларимизнинг Олимпиада ва Жаҳон чемпионатига йўл олишлари Президентимизнинг шахсан қўлловлари натижасидир. Уларнинг шахсан стадионга ташрифлари ёшларимизга ажойиб мотивация бўлган ва улар қитъа чемпионлигини қўлга киритишганди. Шу кунларда Тошкентда катта халқаро анжуман бўлаётганидан, олий даражада учрашувлар ташкил этилаётганидан хабарим бор. Шунча тиғиз вақт бўлишига қарамасдан, меҳмонларни ҳам ўзлари билан стадионга олиб келганлари шунчаки ажойиб! Улар ҳашаматли стадионни кўриш баробарида бизда мундиалда қатнашадиган кучли жамоа борлигига ҳам ишонч ҳосил қилдилар. Шунингдек, юқоридаги ҳазилимнинг чин тарафи ҳам бор - Осиёга квоталар сони 2 баравар оширилиши ҳам алоҳида аҳамият касб этади.  

- Тимур Кападзенинг мураббийлик салоҳиятига қандай баҳо берасиз?

- Тимур футболчилик пайтидаёқ мураббийликка қизиқа бошлаган. Бунёдкорда бош мураббий бўлганимда, у жамоа аъзоси эди ва майдондаги норасмий мураббий эди. Унинг шерикларига берган кўрсатмаларидан, у келажакда яхши мураббий бўлиб етишишини таҳмин қилгандим, бу таҳминим ўзини оқлади.  Катанец соғлиғи туфайли терма жамоада ишлай олмаслиги аён бўлгач, ЎФАдан менга алоқага чиқишди ва янги бош мураббий борасида фикрларимни сўрашди. Мен ўйлаб ҳам ўтирмай, Тимурнинг номзодини илгари сурдим. Олимпик ва Олимпия терма жамоаси орқали у катта тажриба орттирганди ва миллийга айнан у бўлиши лозим деган фикрни берганман. Ҳозирги кунда, терма жамоа ўйинчиларини ундан яхшироқ биладиган мутахассис йўқ ҳисоби. Шу боис ҳам, шогирдимга ишонаман ва унинг фаолиятига омад ёр бўлишини чин дилдан тилайман.   

- Кичик тарихга қайтсак қарши бўлмасангиз. 2014 йил Қатарни 5:1 ҳисобида таслим қилганмиз. Мен кўрган ўша вақтдаги энг яхши ўйинларимиздан бири. Ушбу учрашувни қандай хотиралар билан эслайсиз?

- Биз ўша йили Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳар қачонгидан яқин келган эдик. Жанубий Корея ўз уйида Эронга ютқазиб қўймаганида биз тўғридан-тўғри йўлланмага эга чиққан бўлардик. Якунда корейслар билан бир ҳил очко тўплаганмиз, фақат тўплар нисбатига кўра улардан қолиб кетганмиз. Қатар билан ўйинда 6 та тўп фарқи билан ғалаба қонишимиз талаб этиларди. Бу мушкул бўлса-да, барчамиз шу мақсадда ҳаракат қилганмиз. Кўп гол уриш босими футболчиларга салбий таъсир қилган ва 1 чи бўлимда гол уриш ўрнига, ўз дарвозамиздан ўтказиб юборганмиз. 2 чи бўлимда 5 та гол урганмиз, лекин қолганига куч ҳам, вақт ҳам етмаган. Афсуски, ҳаммаси ҳам бизнинг қўлимизда эмас эди. 

- Миллий терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига йўлланма олишининг тарихий аҳамияти борасида қандай фикрдасиз?

- Юқорида айтганимдек, жамоамиз мундиалга чиқиши учун йиллар давомида катта ҳажмда ишлар амалга оширилди. Бу эса биз бу ёғига тасодиф ёки омад туфайли эмас, тизимли равишда Жаҳон футболи кучлилари сафидан ўрин олишимизга имкон беради. Собиқ иттифоқ чемпионатида биз қуйи лигага тушиб кетмаслик учун кураш олиб борар эдик. Энди эса, улар орасида Жаҳон чемпионатига йўл олган ягона мамлакатга айландик! Бу ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Ўзбекистонда футболни юқори чўққига олиб чиқиш учун катта ҳажмда ишлар бажарилди. 

Шу кунларда менга дунёнинг турли нуқталаридан табрик хабарлари келмоқда. Бир вақтлар бирга ўйнаган ва ишлаган ҳамкасбларимдан. Улар билан дўстона алоқаларини ҳали ҳам сақлаб қолганмиз.  Ўзбекистон мундиалга чиқиши билан, рус, украин, осетин, грузин, озарбайжон ва бошқа миллат вакиллари табриклар йўллашмоқда. Буни тасаввур қилиш қийин! Марказий Осиё давлатларининг бизга қўшилиб шодон бўлишларини ҳам тил билан тасвирлаб бўлмайди. Бу шунчаки ажойиб!   

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +27   

Фикрлар

+1   
12 июн 18:10:31
Azamat Turgunov
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўтган сафар австралия кейинги босқич орқалий. Play off дан чиққанди. Саудия эса бу сафар осонгина Ж/Ч йўлланмани қўлга киритади. Бу галги ўтиш ўйинлари жуям осон. Ҳар қалай олдинги йилларга қараганда. Тўғри Катанец келиб жамоа ўйинини бироз кучайтирди. Лекин бари бир Ўзбекистонни юқоридаги санаб ўтилган жамоаларга кучи етмасди. Тошкентдаги Ўзбекистон - Эрон ўйинини бир эсланг!
Eron 4 ta ôyindan beri yutomayapti oldingide, Avstraliya yarim tarkibimiz bilan durang ôynagan. Koreya oldingidemas nimasidan kuchsizmiz uladan. Etganimde faqat Yaponiya boshqa daraja
   
16 июн 16:38:02
Бахтиёр Ашуров
Шер фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Квота эскича қолгандаям чиқардик. Биз 6-таликга кирдик, 8-8,5-таликга эмас. Гуруҳларда 2-чи ўринни олган жамоалар орасидаҳам енг яхши натижа бизда. Бу дегани, ҳатто 4-та жамоа чиққандаям, биз бўлардик ўша 4-чи жамоа. Қийинми шуни, гапиришдан олдин бир ҳисоблаб чиқиш?
Квоталар оширилмаганда Ўзбекистон гуруппада рейтинг бўйича. Учунчи жамоа сифатида қайт этиларди. Ёки японя австралия ёки бўлмасам. Эрон Ж. Корея. Саудия билан биргаликда бу тенмалар.Ўзбекистонга биринчи иккинчи ўринни бериб қўйишмасди.
   
13 июн 02:24:38
Шер
Saidjamol фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hatto Qosimovdek mutaxassis aytib turibdi, Temurdan munosibi yöq deb, lekin bizni muxlis mutaxassislar faqat Katanes pishirib ketgan deyishdan nariga ötishmayapti. Kopadze ham qogirchoq b-b turmadiku, uni xizmatini ham togri baholash kerak. Bir paytlar Pep Barsani tark etayotganda shu kabi muxlislar hattoki Barsaga endi trener k-k emas deb yuborishgan. Lekin örniga kelgan yordamchisi ösha öyinchilar bilan uni natijasini korsata olmadi. Majbur kuchli mutaxassislar jalb qilindi. Man uchun Özbekistonni özimizni Temur olib chiqdi va unga ishonish va öziga qöyib berish va javobni ham undan sörash k-k. Chunki u shuncha xorijliklar qila olmagan ishni qildi. Yasha Temur
Гвардиола кетгач, унинг ўрнига бош мураббий бўлган Тито Вилланова, биринчи мавсумдаёқ, рекорд - 100 очко тўплаб, Барселона чемпион қилди.
Барса ўша мавсум 115 гол урган, иккинчи ўриндаги Реалдан эса 15 очко илгарилаб кетган.
ЧЛда эса ярим финалгачи етиб борган.
Лекин ўша пайтлари Виллановада саратон касаллиги кучайиши туфайли, мураббийликдан кетишга мажбур бўлди ва кейинчалик дардига шифо тополмай, бу оламдан кўз юмди.

Сиз эса ниманидир адаштираяпсиз
   
13 июн 02:03:39
Шер
Sarvarjon07.09 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Афсона юз фоиз ҳақ. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқишига квоталар сони оширилиши билан бевосита боғлиқ.
Квота эскича қолгандаям чиқардик.
Биз 6-таликга кирдик, 8-8,5-таликга эмас.
Гуруҳларда 2-чи ўринни олган жамоалар орасидаҳам енг яхши натижа бизда. Бу дегани, ҳатто 4-та жамоа чиққандаям, биз бўлардик ўша 4-чи жамоа.
Қийинми шуни, гапиришдан олдин бир ҳисоблаб чиқиш?
   
12 июн 18:54:47
Бахтиёр Ашуров
Azamat Turgunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eron 4 ta ôyindan beri yutomayapti oldingide, Avstraliya yarim tarkibimiz bilan durang ôynagan. Koreya oldingidemas nimasidan kuchsizmiz uladan. Etganimde faqat Yaponiya boshqa daraja
Ўзингиз айтиябсиз биздан японлар кучли - деб. Австралия ана ўша сиз айтган Японияни ўз майдонида 1:0 га ютди. Сафарда 0:0 ўйнади.
   
12 июн 18:51:37
Бахтиёр Ашуров
Azamat Turgunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eron 4 ta ôyindan beri yutomayapti oldingide, Avstraliya yarim tarkibimiz bilan durang ôynagan. Koreya oldingidemas nimasidan kuchsizmiz uladan. Etganimde faqat Yaponiya boshqa daraja
Биринчи иккита дурангда эрони туркман ва гонг - конгни ютиб ҳам, шунақасигаям кейинги босқичга чиқоларди. Сўнги босқич тошкентдаги ўйинда. Форслар 10 киши бўлиб термамизни жарима майдони ичига қамаб ташлашди. Чунки уларга очколар сув ва ҳаводек зарур эди. Озодийдаги жавоб ўйинида. Этибор қилган бўлсангиз. Форслар ҳар иккала голимизгача унчашик ҳам, ҳужумга ошиқишмади. Улар ҳар гал ҳисобни тенглаштиришгандан кейин. Ҳудди ўйин бошидагидек. Ҳужум қилишдан тўҳташди. Чунки уларга ғалаба зарур эмасди. Агар зарур бўлганда. Ҳар қандай йўл билан Ўзбекистонни Эрон ютарди. Бунга CAFA турнирни мисол!
   
12 июн 15:42:18
Бахтиёр Ашуров
Azamat Turgunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Balki ular bizani yutomasti? Ne ehtimolla nazariyasi fikr bildirvos eski narsalani eslab pofakt gaplashsek faqat bizadan Yaponiya kuchli na Eron na Koreya. Kvotala oshirilbam Saudiya chiqomadiyu bizani yutadimi
Ўтган сафар австралия кейинги босқич орқалий. Play off дан чиққанди. Саудия эса бу сафар осонгина Ж/Ч йўлланмани қўлга киритади. Бу галги ўтиш ўйинлари жуям осон. Ҳар қалай олдинги йилларга қараганда. Тўғри Катанец келиб жамоа ўйинини бироз кучайтирди. Лекин бари бир Ўзбекистонни юқоридаги санаб ўтилган жамоаларга кучи етмасди. Тошкентдаги Ўзбекистон - Эрон ўйинини бир эсланг!
   
12 июн 15:22:48
Azamat Turgunov
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар квоталар оширилиаганда. Ўзбекистон Австралия Саудия Япония Корея ва эронни енгиб ўтолмасди!
Balki ular bizani yutomasti? Ne ehtimolla nazariyasi fikr bildirvos eski narsalani eslab pofakt gaplashsek faqat bizadan Yaponiya kuchli na Eron na Koreya. Kvotala oshirilbam Saudiya chiqomadiyu bizani yutadimi
   
12 июн 14:19:34
Saidjamol

Hatto Qosimovdek mutaxassis aytib turibdi, Temurdan munosibi yöq deb, lekin bizni muxlis mutaxassislar faqat Katanes pishirib ketgan deyishdan nariga ötishmayapti. Kopadze ham qogirchoq b-b turmadiku, uni xizmatini ham togri baholash kerak. Bir paytlar Pep Barsani tark etayotganda shu kabi muxlislar hattoki Barsaga endi trener k-k emas deb yuborishgan. Lekin örniga kelgan yordamchisi ösha öyinchilar bilan uni natijasini korsata olmadi. Majbur kuchli mutaxassislar jalb qilindi.
Man uchun Özbekistonni özimizni Temur olib chiqdi va unga ishonish va öziga qöyib berish va javobni ham undan sörash k-k. Chunki u shuncha xorijliklar qila olmagan ishni qildi. Yasha Temur
   
12 июн 12:38:07
Бахтиёр Ашуров
Azamat Turgunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kvota faqatgina Ôzbekiston terma jamoasi uchun oshirildimi??
Агар квоталар оширилиаганда. Ўзбекистон Австралия Саудия Япония Корея ва эронни енгиб ўтолмасди!
   
12 июн 11:12:53
Azamat Turgunov
Sarvarjon07.09 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Афсона юз фоиз ҳақ. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқишига квоталар сони оширилиши билан бевосита боғлиқ.
Kvota faqatgina Ôzbekiston terma jamoasi uchun oshirildimi??
   
12 июн 10:19:28
Lutfulla Sayfullayev
Zayniddin фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Эрон, Катар,БАА, БУЛАР кучсизми? Киргиз БН Узбекдан бошкаси жч иштирок килган, Катар осиё чемпион,
Tahlilni tushunmabsiz shekilli.
   
11 июн 22:56:59
Уткир Рузиев
JORJ BEST фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ғалабани ажойиб нишонлаяпмиз, биз бунга ҳақлимиз. Бироқ, кейинроқ “совуқ” бошга ТЖнинг бош мураббийи масаласини қайта кўриб чиқишимиз шарт. Эйфорияда Копадзега ишониб, яна аввалгидай жамоада “таниш-бишишчилик” бўлиб, энг зўр ўйинчилар четда қолиб кетмасин. Бундан ташқари, мураббий танлашда “ўзбек” менталитетимиздан келиб чиқиб, Катанецга ўхшаб ОАВга “тупуриб қўйган”, ўз принципларидан қайтмайдиган, ТЖга объектив ёндошадиган, жамоа натижасини биринчи ўринга қўядиган ва энг муҳими чет эллик малакали мутахассис жалб этиш шарт. Узоққа бормасдан Сречконинг натижалари бунинг исботи!
Хамма уз фикрига эга лекин фикризга мен Катори купчилик кушилмайди чунки Темур Энг масулиятли вактда жавобгарликни буйнига Олди ва катанецни тактикасини куллади уз тактикасини куллашига кеч эди Энг ачинарлиси катанецни ахборот воситаларига тупуриб куйганини ижобий деб билаяпсиз хали курасиз Темур нималарга кодирлигини
   
11 июн 22:32:50
Бахтиёр Ашуров
DRAKON фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тан олиб айтиш керак уша Қатарни 5-1га ютган уйинда Қатарликлар билан келишиб олганларинг уйинда малум булиб қолган эди, голларни курсангиз кучсиз зарбаларни хам қатарлик химоячилар ва дарвозабон қайтариб қолишга интилишмаганди, бир суз билан айтганда дарвозани очиб қуйишганди,ушандаям куп футболчиланимиз қатарликлар дарвозага зарба беришларига халақит қилишмай қуйишига қарамай купгина футболчиларимиз қийшиқ тепиб дарвозани яқин масофалардан хам нишонга олиб билишмаганларини хам кургандек,бизга уша уйинда купро гол керак эди,қатарни эса юқотадиган хеч нарсаси қолмаган эди,шуни учунам улар бизни ЖЧга чиқишимиз учун кумаклашиб юборишганди,но бирибир 1 гол йетмай мундиалдан қолиб кетган эдик,агар уша 1 голни урган тақдиримиздаям қарама қарши уйинда кроея биздан кура купро гол уриб 2чи уринни олган булар эди,эрон грухда биринчи урини олиб мундиалга чиқиб булгани учун охирги уйинда кореслар билан келишиб уйнаб коресларниям узлари билан бирга олиб чиқишганди
Сўнги тур олди Кореяда 14 Эрон 13 (8-2) Ўзбекистон 11 (13-6)очко эди. Агар ўша куни корея Эрон билан дуранг ўйнаганда. Корея 15 Ўзбекистон ва эронда 14 очкодан бўлиб қоларди. Эрон эса Т - Нга кўра учинчи ўринда қолиб кетарди. Шунчаки корея ўйинни сотди. Хаттоки корейс журналистлари. Корейслар форсларга ўйинни сотганлиги ҳақида репортаж ҳам, тайёрлашганди!
   
11 июн 22:26:28
Vatandoshingiz
Кападзени ишига аралашганлар Ватан хоини деб топилсин
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика