UZ

Сўнгги янгиликлар

10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  2 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  1 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  3 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  7 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  20 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  1 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Локомотив" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ичимга сиғмаяпман, жуда эмоционал ҳолатдаман. Яратган бугун бизга ғалабани тақдим этди. Йигитларга раҳмат айтаман. Мураббийлар штабига ҳам миннатдорчилик билдираман. Улар менинг илк кунимдан бери тўхтовсиз ишлашмоқда. Отам бугунги учрашувни стадиондан кузатди. Оиламга ҳам катта раҳмат айтаман. Улар Италиядан бугунги баҳсни томоша қилиш учун етиб келишди.

- Жамоанинг биринчи ва иккинчи бўлимдаги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Танаффусдан сўнг жамоа ўйини ўзгарди.

- "Сурхон"га қарши кечган ўйинда ҳам шундай ҳолатда эдик. Танаффус вақтида йигитларнинг кўзидаги оловни кўрдим ва ўшанда ғалаба қозонишимизни сездим. Иккинчи бўлимда футболчиларим супер ўйин намойиш этишди. Мен бош мураббий эмас, мухлис бўлганимда, бугунги учрашув менга ёқди, деган бўлардим.

- Демак жамоа иккинчи бўлимда руҳият ва иштиёқ эвазига рақибдан устун келдими?

- Барча элементлар бизга ёрдам берди, дея оламан. Рақиб жамоа ҳам бизни яхши ўрганиб чиққани маълум бўлди. Биринчи бўлимда майдон марказидаги ҳукмронликни тўлиқ рақибга бериб қўйдик. Танаффусдан кейин эса ўйинчиларимиз майдон марказида яхшироқ ҳаракат қилишди ва шу сабабли ҳужумга ўтишимиз осонлашди. Характер ва жисмоний ҳолатимиз катта роль ўйнади. "Локомотив" жамоаси ҳам бугун яхши ҳаракат қилди.

- Бугунги ғалаба "Бунёдкор"нинг натижаларини яхшилашга ёрдам бера оладими? Бугунги ғалабадан сўнг ўзингизни қандай ҳис этмоқдасиз?

- Мен футбол ўйнаган вақтларимда бундай эмоцияларни ҳис этмаганман. Майдонда ҳар доим ўйин ҳақида ўйлайсиз ва бунчалик ҳиссиётларга берилмайсиз. Бугун 3-4 йиллик умримни йўқотдим (кулади), аммо бундай ҳиссиётларни ҳеч қаердан топа олмайсиз. Бугунги ғалаба жамоа учун катта трамплин бўла олади. Шу сабабли, бугунги ғалаба жуда-жуда муҳим ҳисобланади. Бугун ғалаба қозонмаганимизда, поезд янада узоқлашиб кетар эди. Кейинги баҳсга қадар тикланиб олишимиз керак. Кийиниш хонасида йигитларга иккита хабар айтдим. Яхшиси, биз бугун ғалаба қозонганимиз. Иккинчиси эса, кейинги баҳс энг қийини бўлиши.

- Ҳозирги вақтда "Бунёдкор" характер ва кураш сабабли очколарни қўлга киритмоқда. Жамоанинг ўйинида сизнинг имзоингизни қачон кўришимиз мумкин? "Бунёдкор" тактик томонлама қачон ўзгаради? Сиз Европалик мутахассис ҳисобланасиз ва барча мухлислар сизнинг услубингизни кўришга қизиқмоқда.

- Тактик услуб деганда, айнан нимани назарда тутаётганингизни билмайман, балки чиройли ва ҳужумкор футболни назарда тутаётгандирсиз. Лекин мен Пеп Гвардиола эмас, Илёс Зейтуллаевман. Тўғри, Италияда кўп вақт давомида истиқомат қилдим. Жан Пьеро Гасперини ва Маурицио Сарри каби машҳур муррабийлар билан ишладим, аммо мен Илёс Зейтуллаевман ва менинг футболим бошқача бўлади. Мен ҳали ҳамон ангренлик оддий бир йигитман, фақатгина Италияга кўчиб кетганман. Мева кутишдан аввал дарахт экиш керак. Меҳнат қилишда давом этсак, ўйинимиз ижобий томонга ўзгариши аниқ. Биз тўғри йўлдамиз, дея оламан. Яратган Эгам бизни чиройли футбол билан сийлашига ишонаман. Лекин ҳозир очколар жамғариб туришимиз керак.

- Дарвозабон Марин Любич ўтган учрашувда қаҳрамонга айланганди, бугун эса у хатога йўл қўйди. Любичнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Любич бугун ажойиб ўйин намойиш этди. У гол ўтказиб юборган бўлиши мумкин, аммо унинг маҳоратига шубҳа қилмаймиз. У бизни кўпгина вазиятларда қутқарди. Иккинчи дарвозабонимиз Сарвар Каримов ҳам ажойиб дарвозабон саналади. Бизда тенг даражадаги иккита дарвозабон бор.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика