UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  0 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  0 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  22 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  123 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4

“Локомотив” тарбияланувчилари хотира турнирида учинчи бўлишди Янгиликлар

“Локомотив” тарбияланувчилари хотира турнирида учинчи бўлишди

6-11 август кунлари Бухоро шаҳрида “Пахтакор-79″ аъзолари – Равиль Агишев ҳамда Владимир Собиров хотирасига бағишлаб ёш футболчилар ўртасида хотира турнири ўтказилди.

“Joma” спорт кийимлари компанияси ҳомийлик қилган ушбу турнирда 2004-2005 йилда туғилган футболчилар иштирок этишди.

Мазкур мусобақада қатнашган “Локомотив” футбол мактабининг 2004/2005 йилларда туғилган тарбияланувчилари якунда учинчи ўрин соҳиби бўлишди. Эркин Саидов бошқараётган футбол мактабимиз тарбияланувчилари турнир давомида ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди.

Суннат Рўзиев ва Дилшод Атамуҳамедов бошқарувидаги ёш “темирйўлчилар” “А” гуруҳида баҳсларга киришишди ва гуруҳдаги ҳар учала ўйинда ғалаба қозониб ярим финалга йўл олишди.

1-тур. “Локомотив” – “Дилкушо” 4:2
2-тур. “Локомотив” – “Бухоро” СК 3:2
3-тур. “Локомотив” – “Бухоро” ПФК 2:1

Жами саккизта жамоа иштирок этган хотира турнири ярим финал учрашувини “В” гуруҳи пешқадами “Олимпик”ка қарши ўтказган “Локомотив” бу ўйинда рақибига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада учинчи ўрин учун кечган беллашувда майдонга тушган футболчиларимиз СДЮСШОР-6 устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мусобақа якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда чизиқлар бўйича энг яхшилар ҳам аниқланди. “Локомотив” дарвозабони Муродов Дилшод “Энг яхши дарвозабон” деб топилган бўлса, Ниғмонов Амирҳайит 10та гол билан мусобақанинг “Энг яхши тўпурари” бўлди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика