UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  2 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   2 17:47Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0 (матнли трансляция)  27 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  3 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  4 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  2 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  7 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  19 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  2 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  5

“Локомотив” тарбияланувчилари хотира турнирида учинчи бўлишди Янгиликлар

“Локомотив” тарбияланувчилари хотира турнирида учинчи бўлишди

6-11 август кунлари Бухоро шаҳрида “Пахтакор-79″ аъзолари – Равиль Агишев ҳамда Владимир Собиров хотирасига бағишлаб ёш футболчилар ўртасида хотира турнири ўтказилди.

“Joma” спорт кийимлари компанияси ҳомийлик қилган ушбу турнирда 2004-2005 йилда туғилган футболчилар иштирок этишди.

Мазкур мусобақада қатнашган “Локомотив” футбол мактабининг 2004/2005 йилларда туғилган тарбияланувчилари якунда учинчи ўрин соҳиби бўлишди. Эркин Саидов бошқараётган футбол мактабимиз тарбияланувчилари турнир давомида ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди.

Суннат Рўзиев ва Дилшод Атамуҳамедов бошқарувидаги ёш “темирйўлчилар” “А” гуруҳида баҳсларга киришишди ва гуруҳдаги ҳар учала ўйинда ғалаба қозониб ярим финалга йўл олишди.

1-тур. “Локомотив” – “Дилкушо” 4:2
2-тур. “Локомотив” – “Бухоро” СК 3:2
3-тур. “Локомотив” – “Бухоро” ПФК 2:1

Жами саккизта жамоа иштирок этган хотира турнири ярим финал учрашувини “В” гуруҳи пешқадами “Олимпик”ка қарши ўтказган “Локомотив” бу ўйинда рақибига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада учинчи ўрин учун кечган беллашувда майдонга тушган футболчиларимиз СДЮСШОР-6 устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мусобақа якунида одатдагидек ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бунда чизиқлар бўйича энг яхшилар ҳам аниқланди. “Локомотив” дарвозабони Муродов Дилшод “Энг яхши дарвозабон” деб топилган бўлса, Ниғмонов Амирҳайит 10та гол билан мусобақанинг “Энг яхши тўпурари” бўлди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика