UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  0 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

"Ливерпуль" "Арсенал" қизиқаётган ҳужумчини илиб кетмоқчи Янгиликлар

"Ливерпуль" "Арсенал" қизиқаётган ҳужумчини илиб кетмоқчи

"Ливерпуль" "Лейпциг"га 21 ёшли марказий ҳужумчи Беньямин Шешконинг трансфер шартларини сўраб мурожаат қилди.

Бу ҳақда "TBR Football" хабар тарқатди.

Словениялик футболчига "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдиришда давом этмоқда, Шешконинг ўзи ҳам Лондонга кўчиб ўтишга қарши эмас. Ҳужумчининг товон пули 58 млн фунтни ташкил этади, аммо "Лейпциг" ундан камроқ таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, айни пайтда "Ливерпуль" Шешкони келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Дарвин Нуньеснинг ўрнига потенциал футболчи сифатида кўрмоқда.

Шешко ушбу мавсум барча турнирларда 34 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика