"Ливерпуль" "Арсенал" қизиқаётган ҳужумчини илиб кетмоқчи
07 мар 15:26
Янгиликлар
"Ливерпуль" "Арсенал" қизиқаётган ҳужумчини илиб кетмоқчи
"Ливерпуль" "Лейпциг"га 21 ёшли марказий ҳужумчи Беньямин Шешконинг трансфер шартларини сўраб мурожаат қилди.
Бу ҳақда "TBR Football" хабар тарқатди.
Словениялик футболчига "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдиришда давом этмоқда, Шешконинг ўзи ҳам Лондонга кўчиб ўтишга қарши эмас. Ҳужумчининг товон пули 58 млн фунтни ташкил этади, аммо "Лейпциг" ундан камроқ таклифларни ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Қайд этилишича, айни пайтда "Ливерпуль" Шешкони келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Дарвин Нуньеснинг ўрнига потенциал футболчи сифатида кўрмоқда.
Шешко ушбу мавсум барча турнирларда 34 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар