UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  22 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман" Янгиликлар

Лима Круз: "Насаф"ни тарк этишим? Шартномам бор экан жамоага охиригача ёрдам бераман"

Бир неча кун олдин сайтимизда "Насаф"нинг бразилиялик ҳужумчиси Лима Крузнинг ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур вазиятга янада аниқлик киритиш мақсадида Лиманинг ўзи билан боғландик. 

"Насаф"нинг легионер ҳужумчиси ҳам жамоани тарк этади

- ОАВларда чиққан хабарларга муносабатингизни билдирсангиз?

- Билмадим. Бу менга боғлиқ эмас. Чунки "Насаф" билан шартномам бор. Шундай экан қўлимдан келганча ҳамма ишни қиламан, жамоага ёрдам бераман. 

- Бу йилги мавсум "Насаф" учун муваффақиятсиз бошланди. Жамоа сўнгги ўйинлардан сўнг яна рақобатга киришдими?

- Мавсум одатдагидек бошланмади, дея оламан. Бундай ҳолат ҳар бир жамоада бўлди. Нафақат биз балки қолганлар ҳам совринли ўринларга курашади. Мақсадимиз йўлида ишлашда давом этамиз. 

- Ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалида "Навбаҳор"га урган голингиз энг муҳимими? Бу йил нима етишмаяпти?

- Гол айни керакли вақтда урилганди. Мухлислар, барча хурсанд бўлган. Ўшанда кубокка муносиб эдик.  Статистикага келсак, бу йил қизил карточка ноҳақ берилди. Бу вазиятни ҳамма кўрган. Рақамлар жамоамиз ўйиндан ўйинга ўсаётганини кўрсатмоқда. Биз ҳали яна кучаямиз.

- Бу йил Суперлигада энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Ҳар бир рақибга қарши ўйин қийин бўляпти. Жамоаларга бизга қарши икки ҳисса куч билан ўйнамоқда. Осон бўлаётгани йўқ. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика