Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди

Sherzod Nurmatov
12 май 2025, 19:05
Карло Анчелотти Бразилия футбол конфедерацияси билан шартнома имзолади ва 26 май куни терма жамоада ишга киришади.

Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.

65 ёшли мутахассис Ла Лиганинг сўнгги туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндан сўнг "Реал"ни тарк этади.

Аввалроқ "қаймоқранглилар" Хаби Алонсо билан барча шартларни келишиб олгани маълум қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic