UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Патрик Виейра "Арсенал"нинг "Манчестер Юнайтед"дан мағлуб бўлиши сабабларини айтди  0 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  7 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10

"Легенда"нинг ўзгаришлари иш берди Янгиликлар

"Легенда"нинг ўзгаришлари иш берди

Сал аввал Суперлига 1-туридан ўрин олган ОКМК – "Бухоро" (2:1) учрашуви ниҳоясига етди.

Championat.asia журналисти Шерзод Нурматов Суперлига янги мавсумини бошлаб берган мазкур учрашувдан кейинги кичик хулосаси билан ўртоқлашди.  

ОКМКда "легенда" (Миржалол Қосимов)нинг ўзгаришлари иш берди ва якунда захирадан туширилган Али Абдураҳмонов мезбонларга ғалаба тақдим этди (2:1).

Ўтган мавсумни асосан захирада ўтказиб, секин-аста бошланғич таркиб учун даъвогарлик қилган Саидафзалхон Ахроров бугун "Бухоро"га қарши тўлиқ ўйнади. Ўйнаганда ҳам аъло даражада ўйнади, менимча. Тезлиги, рейдлари ва узатмалари Толиб ака Қосимовнинг тили билан айтганда "асал")

Ҳужумчи Ажак Риак анча бўш. Айниқса, бўйдор бўлишига қарамай, иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барида ютқазди. Эҳтимол, кейинги турларда ўйини очилиб кетар. Клейди Даци ва Рубен Санчес қайтса, ҳужум чизиғида жиддий рақобат юзага келади.

"Бухоро"да гол урган Анвар Жўраев яхши таассурот қолдирди. Дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг эркин зарбалари алоҳида мавзу. Унинг тепган тўплари майдон марказидан ўтмаяпти деса ҳам бўлади. Хуллас, турнинг илк ўйини учун кичик хулосам шулар, ҳозирча. 

Ҳа, айтганча, ёрқин ўйин учун жамоаларга, қизиқарли шарҳ учун дўстим Муҳаммадёр Солиевга раҳмат. 

Биздан узоқлашманг! Тез орада икки жамоа мураббийларининг фикрларидан бохабар бўласиз.  

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика