Лазиз Убайдуллаев: “Металлург”га қарши учрашув ўзгача ўтади"
02 апр 2016 10:43
Янгиликлар
Лазиз Убайдуллаев: “Металлург”га қарши учрашув ўзгача ўтади"
- Бу йилги мавсумни бироз муваффақиятсиз бошладик. Шунинг учун Бекободда ўзимиз учун ижобий натижага эришишимиз ва энг биринчи галда фидоий мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак, - дейди “Оқ бўрилар” жамоасининг тажрибали футболчиларидан бири Лазиз Убайдуллаев “Металлург” билан учрашувдан олдин.
- Дастлабки турлардаги мағлубиятлар жамоадошларингиз руҳиятини тушириб юбормадими?
- Асло йўқ. Негаки, биз профессионал спортчилармиз. Ўтган учрашувлар эса тарихда қолди. Энди барчамизнинг фикримиз бўлажак ўйинларга қаратилган.
- Демак, йигитлар жанговор кайфиятда, шундайми?
- Шубҳасиз.
- Шу ўринда кўпчилик “Металлург” билан ўтган ўйинлар “Шўртан” учун у қадар ҳам омадли бўлмаганлигига урғу беради. Футболчи сифатида бу ҳолатга қандай қарайсиз?
- Ўша учрашувларнинг аксариятида ўзим ҳам иштирок этганман. Лекин юқорида айтганимдек, ўша ўйинлар тарихда қолди. Навбатдаги учрашув эса ўзгача тарзда ўтади.
Фикрлар