UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  0 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  6 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0

Лазиз Убайдуллаев: “Таклифларни кўриб чиқишга тайёрман” Янгиликлар

Лазиз Убайдуллаев: “Таклифларни кўриб чиқишга тайёрман”

Ўтган йил “Шўртан” жамоаси шарафини ҳимоя қилган Лазиз Убайдуллаев айни дамда ҳеч бир жамоа сафида кўринмаяпти.

Мавсум якунлари бўйича статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, 30 ёшли футболчи ғузорликлар сафида 20та учрашув (1446 дақиқа) ўтказиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди. Бир сўз билан айтганда, Убайдуллаев “Шўртан” асосий футболчиларидан бири бўла олди. Ғузор жамоаси ФИФА томонидан қуйи лигага тушириб юборилгач, футболчилар ўзига янги жамоа қидирмоқда. Хўш, Лазизнинг келгуси режалари қандай? Уни яқин орада қайси жамоада кўришимиз мумкин? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Убайдуллаев билан суҳбатлашдик.

- Лазиз ака, ўтган йили ФИФА томонидан “Шўртан” жамоаси маълум сабабларга кўра, қуйи лигага равона бўлди. Шундан сўнг етакчи футболчилар ҳам ўзларига янги жамоа қидириш пайига тушди. Сиз ҳам энди Ғузорда қолмасингиз керак?
- Ҳақиқатдан ҳам ўтган йили кутилмаганда ФИФА томонидан чиқарилган қарор жамоанинг про-лигага тушириб юборди. Бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Тўғри, энди футболчилар ҳам бу йил ўзига бошқа жамоа топишга харакат қилмоқда. Чунки “Шўртан”да молиявий имкониятлар ҳам қониқарсиз даражада. Клубнинг футболчилар олдида қарздорлиги мавжуд. Ҳаммамиз клубни тўлиқ ҳисоб-китоб қилишини кутяпмиз. Аммо бу борада ҳеч қандай саъдо йўқ.

- Ҳозирги кунга келиб клубларимизда тайёргарлик авжида. Айниқса супер лига жамоалари деярли ўз таркибини шакллантириб олишга эришди деса ҳам бўлади. Бироқ Сизни ҳеч бир жамоа йиғинида кўрмаяпмиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- “Шўртан” билан тузган шартномам якунига етди. Очиғини айтганда, олдимда жиддий таклифлар йўқ. Шу боис ҳозир уйдаман. Ўзим якка тартибда шуғулланиб турибман. Умид қиламанки, яқин орада ўз жамоамни топаман.  

- Ўтган йилги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлдими?
- Январь ойида оёғимни операция қилдирганмдим. Шундан сўнг маълум муддат майдон ташқарисида юрдим. Аста-секин Асрор Алиқулов бошқарувидаги “Шўртан” ёшлар жамоаси билан бирга шуғулланиб, спорт формамни тиклаб бордим. Биринчи давра охирларига бориб яна асосий таркибда ўйнаб кетдим. Ярим йил мен учун тикланиш бўлди. Иккинчи даврада деярли ҳар бир ўйинда майдонга тушдим ва бор кучим билан харакат қилдим.

- Агарда про-лига клубларидан чорловлар бўлса, қандай йўл тутатсиз?
- Бу кўпроқ қайси жамоа ва таклифнинг қандай бўлишига боғлиқ. Агарда ўз олдига супер лигага чиқиш вазифасини қўйган ҳамда шароитлари яхши бўлган клуб таклиф этса, бориб ёрдам беришга тайёрман. Чемпионат стартига қадар ҳали вақт бор ва яқин орада менда вариант бўлади.  


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика