Лаллана "Ливерпуль" билан 4 йиллик шартнома имзолаши мумкин
30 янв 2017 16:41
Янгиликлар
Лаллана "Ливерпуль" билан 4 йиллик шартнома имзолаши мумкин
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана ўз клуби билан шартнома узайтириши мумкин.
Амалдаги келишув 2019 йилнинг ёзида якунланади, аммо томонлар уни қайта кўриб чиқишга тайёр.
Маълумотларга кўра, Лалланага маоши оширилган 4 йиллик битим таклиф қилинади. Бугунги кунда Адамнинг ҳафталик маоши 60 минг фунт, янги келишувда унинг маоши 150 минг фунтгача ошиши мумкин.
Лаллана 2014 йилда "Саутгемптон"дан Ливерпуль"га ўтган.
Фикрлар