UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  3 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  2 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  7 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

Ла Лига. 1-ўриндаги “Атлетико Мадрид” 11-ўриндаги “Леванте”га қарши ва 24-турнинг бошқа учрашувлари превьюси Янгиликлар

Ла Лига. 1-ўриндаги “Атлетико Мадрид” 11-ўриндаги “Леванте”га қарши ва 24-турнинг бошқа учрашувлари превьюси

Бугундан Испания чемпионатининг 24-ўйинларига старт берилади.

Ўтган турни бирров эслаб ўтамиз. 23-тур баҳсларида турнир жадвалида етакчиликни қўлга олган жамоалар ўзлари учун яхши натижа қайд этишди. “Атлетико Мадрид” меҳмонда “Гранада”ни 1:2 ҳисобида мағлуб этган бўлса, “Барселона” ўз уйида “Алавес”ни 5:1 ҳисобида тор-мор қилди. Ўтган турда марказий баҳс дея эътироф қилинган “Реал Мадрид” – “Валенсия” баҳсида мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. “Атлетик Бильбао” эса “Кадис” майдонига сафар қилиб йирик 0:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу ва бошқа натижалар билан якунига етган 23-тур ўйинларидан сўнг олдинда 24-тур кутиб турибди. 


Турнинг дастлабки ўйини – “Бетис” – “Хетафе”

Турнир жадвалига эътибор берадиган бўлсак, “Бетис” 7-ўринда жойлашган бўлса, “Хетафе” жамоаси 14-поғонани эгаллаб турибди. Ўтган турда “Хетафе” ўз майдонида “Реал Сосьедад”га имкониятни бой берган бўлса, “Бетис” меҳмонда “Вильярреал”ни таслим этди. Ушбу баҳсдаги мағлубият “Бетис”дан кўра “Хетафе” учун хавфли. Жамоа “Валенсия” ва “Кадис” билан бир хил 24 очко тўплаган. “Хетафе” очко йўқотгудек бўлса анчагина қийналиб қолиш эҳтимоли бор. Мазкур учрашувда қандай натижа қайд этилишини эса 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланажак ўйинда билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасида бўлиб ўтган 25 ўйиннинг 9 тасида “Хетафе”, 7 тасида эса “Бетис” жамоаси ғалаба қозонган. Яна 9 ўйинда томонлар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Сидней, Дани Мартин, Борха Иглесиас, Марк Бартра, Виктор Камараса (“Бетис”). Дарио Поведа (“Хетафе”).


1-ўриндаги “Атлетико Мадрид” 11-ўриндаги “Леванте”га қарши

Мазкур ўйин 20 февраль санасида бўлиб ўтади. Нега ҳозирданоқ ўйин санасини айтганимизнинг сабаби бор. Икки жамоа 17 февраль куни 2-турнинг қолдирилган баҳсида майдонга тушишган эди ва ўшанда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилган эди. Ўша ўйинда “Леванте” майдонида бўлиб ўтган, бўлиб ўтиши режалаштирилаётган мазкур учрашув эса Мадридда бўлиб ўтади. Жамоалар ўзаро бир-бирининг ҳолатларини кўриб олишган, демак бўлажак баҳс бироз эҳтиёткорроқ бўлиши мумкин. Ушбу ўйин 20 февраль куни соат 20:15 да старт олади. 

Ўзаро ўйинлар: Жами бўлиб ўтган 32 ўйиннинг 19 тасида “Атлетико Мадрид”, 8 тасида эса “Леванте” ғалаба қозонган. 5 учрашув дуранг билан якунига етган. 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Эктор Эррера, Тома Лемар, Мусса Дембеле (“Атлетико Мадрид”). Никола Вукчевич, Хосе Кампаня, Гонсала Мелеро, Серхио Постиго, Оскар Дуарте, Шейк Дукуре (“Леванте”).


Мадриднинг “Реал”и “Вальядолид” меҳмони бўлади

Ушбу ўйинда яққол фаворит шубҳасиз “Реал Мадрид”. Жамоа айни вақтда турнир жадвалида 2-ўринда жойлашган. “Вальядолид” эса 18-поғонани эгаллаб турмоқда. Ўтган турда меҳмонда “Эйбар” билан бўлган баҳсда дуранг натижа қайд этган эди “Вальядолид” жамоаси. “Реал” эса “Валенсия”ни мағлуб қилган. Мазкур учрашув “Вальядолид” майдонида бўлишини инобатга олсак жамоада бироз бўлса-да имконият бўлиши мумкин. Ушбу ўйин 20 февралдан 21 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Умумий ўтказилган 96 ўйиннинг 61 тасида “Реал Мадрид”, 15 тасида “Вальядолид” устунликка эришган. Яна 20 баҳс дуранг билан якунига етган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Оскар Плано, Хави Санчес, Кико Оливас, Пабло Эрвиас, Раул Гарсия, Маркос де Соуза, Жавад Эл-Амик (“Вальядолид”). Федерико Валверде, Марсело, Эден Азар, Алваро Одриосола, Эдер Милитао, Серхио Рамос, Родриго (“Реал Мадрид”).


ПСЖдан қақшатқич зарба олган “Барселона” “Кадис”ни қабул қилади

“Барселона” жамоаси сешанба куни ЕЧЛнинг 1/8 финал учрашувида Франциянинг ПСЖ жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйин айнан Камп Ноуда бўлиб ўтган, қизиғи Ла Лиганинг 24-тур учрашуви ҳам айнан шу стадионда бўлиб ўтади. “Кадис”нинг айни вақтдаги ҳолати мақтанарли эмас, бироқ каталонияликларни руҳий ҳолатини инобатга олган ҳолда ушбу баҳсда яхши натижа учун курашиб кўрса бўлади. Натижа қандай бўлишини эса 21 февраль соат 18:00 да старт оладиган ўйиндан сўнг билиб оламиз. 

Ўзаро ўйинлар: Ла Лига доирасида бўлиб ўтган 25 ўйиннинг 19 тасида “Барселона”, 3 тасида “Кадис” ғалаба қозонган. 3 баҳсда жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Ансу Фати, Серхи Роберто, Мартин Брайтвайт, Жерар Пике, Роналд Араухо, Филиппе Коутиньо (“Барселона”). Аугусто Фернандес, Алекс Фернандес, Карлос Акапо, Йенс Йонссон (“Кадис”).


24-турнинг сўнгги ўйини – “Осасуна” – “Севилья”

Меҳмон жамоа “Севилья” бўлишига қарамай фаворит барибир айнан шу жамоа. 23-турдан сўнг 45 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди жамоа. “Барселона”дан бор-йўғи 1 очко орқада. Севильяликларнинг буёғига хато қилишга ҳақлари йўқ. “Осасуна”да эса вазият бироз бошқача. Айни вақтда 12-поғонада бўлиб турган жамоа ҳисобида 25 очко мавжуд. Ўртамеёналар қаторидан қуйига тушиб кетмаслик ҳаракатида жамоа. Қизиқ томони эса, ўтган турда бу жамоаларнинг иккиси ҳам ғалабага эришишган. Ушбу учрашув эса анчагина қизиқарли бўлиши аниқ. Ўйин 22 февралдан 23 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади. 

Ўзаро ўйинлар: Жами ўтказилган 96 ўйиннинг 22 тасида “Осасуна”, 34 тасида “Севилья” ғалаба қозонган. 19 учрашувда эса дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Дарко Брашанатс, Рубен Мартинес, Горка Сабарте, Чими Авила, Факундо Ронкаля, Хонатан РодриГЭС (“Осасуна”). Хесус Навас, Лукас Окампос, Маркос Акуня (“Севилья”).


Шунингдек, 24-турда қуйидаги ўйинлар ҳам ўтказилади:

20.02  18:00   (Тошкент вақти)  “Эльче” – “Эйбар”

20.02  22:30   (Тошкент вақти)  “Валенсия” – “Сельта”

21.02  20:15   (Тошкент вақти)  “Реал Сосьедад” – “Алавес”

21.02  22:30   (Тошкент вақти)  “Уэска” – “Гранада”

21.02  01:00   (Тошкент вақти)  “Атлетик Бильбао” – “Вильярреал”


Қадрли мухлис, сиз қайси ўйинни томоша қилишни ўзингиз учун режа қилиб қўйдингиз?


Оғабек Самисов тайёрлади 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика