Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз

Khoja
11 ноя 2025
Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинлари мусобақаси якунланмоқда.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бронза медал учун баҳсда Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Учрашув бизнинг вақт билан соат 18:00 да старт олади.

Турнирнинг финалида эса Эрон терма жамоаси Марокашга қарши баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг вақт билан соат 21:00 да бошланади.


KhojaМуаллиф
Манба: Futsal_Uzbekistan