

Манбага кўра, "Реал" ҳимоячини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. “Қаймоқранглилар” футболчини январь ойида сотиб олиш ниятида. Лондон клуби ўз футболчисини 72 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Мартин Субименди жорий мавсумда "Арсенал" сафида 12 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "тўпчилар" билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.



