

Мутахассис Валерий Карпин шогирдларидан биринчи навбатда ишончли ҳимоя ва яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишни кутаётганини таъкидлади.
“Мен Россия терма жамоасидан чиройли эмас, биринчи навбатда сифатли футбол кутяпман. Умид қиламанки, футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида пайдо бўладиган вазиятларда тўғри ҳаракат қилишади ва мудофаада ишончли ўйнашади, чунки ҳамма нарса ҳимоядан қурилади. Менинг назаримда, миллий жамоа Узбекстон ва Венесуэла билан ўйинда куч позициясидан туриб, биринчи рақам остида ҳаракат қилиши шарт”, — деди Кузнецов “РБ Спорт” билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви эртага, 12 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Венесуэла миллий жамоасига қарши баҳ эса 17 ноябрь куни Краснодарда ўтказилади.



