"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди
10 ноя 19:21
Янгиликлар
"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди
"Қаймроқранглилар" раҳбарияти футболчининг 2027 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтириш устида ишлашда давом этмоқда. Музокаралардаги асосий тўсиқ футболчига таклиф қилинган молиявий шартлар бўлиб қолмоқда. Келиб чиққан келишмовчиликларга қарамай, томонлар ўртасидаги муносабатлар конструктивлигича қолмоқда, аммо музокаралар вақтинча тўхтатилди.
Винисиуснинг ўзи ҳам "Реал"да қолиш ва совринлар учун курашишни давом эттириш истагини яширмади. Клуб президенти Флорентино Перес ҳам ҳужумчининг ҳиссасини юқори баҳолайди ва уни жамоа учун муҳим ўйинчи деб билади.
Бразилиялик футболчи 2018 йилдан бери "Реал" сафида тўп тепмоқда. У "Фламенго"дан 45 миллион евро эвазига ўтганди. У ушбу мавсум 15 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Манбанинг хабар беришича, мадридликлар Винисиусга Криштиану Роналду билан бўлганидаги каби ёндашувни қўллашга тайёр: агар футболчи клубни тарк этиш истагини билдирса, унинг трансфер нархи 200 миллион еврони ташкил қилади (Роналду учун бу 100 миллион евро эди).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар