UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  0 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  7 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  14 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  19 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9

Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин Янгиликлар

Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин

“Реал Мадрид” вингери Родриго жамоадаги мавқеидан норози бўлиб, жамоани тарк этиш эҳтимоли бор.

 24 ёшли бразилиялик футболчи бу мавсумда Ла Лига ва Чемпионлар лигасида 13 та ўйин ўтказган (уларнинг 3 тасини асосий таркибда бошлаган) ва фақат 1 та голли пас берган. У жами 359 дақиқа майдонда бўлган — бу 4 та тўлиқ ўйинга тенг ёки ўртача ҳар ўйинда 27 дақиқадан.

ESPN Brasil хабар беришича, Родриго ҳозир ёзга нисбатан кўпроқ норози бўлиб қолган. У январ ойидаги қишки трансфер ойнасида “Реал”ни тарк этиши мумкин.

Ҳозирча Хаби Алонсо қўл остида унинг ҳолати ўзгаришига ишора йўқ. Шу сабабли ҳам футболчи, ҳам клуб, гарчи буни оммавий равишда билдирмаётган бўлсалар-да, келаси трансфер ойнасидаги эҳтимолий таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Айтилишича, Родриго агар кетадиган бўлса, Англия Премер-лигаси клубига ўтишни афзал билади. Ҳозирча расмий таклиф йўқ, аммо агар трансфер ойнаси очилишигача унга қизиқиш пайдо бўлса, ҳам ўзи, ҳам клуб, ҳам мураббийлар штаби бу таклифни кўриб чиқади.

Август ойида “Реал” Родригонинг нархини 80–100 миллион евро орасида баҳолаган эди. Шунингдек, “Арсенал” ва “Бавария” томонидан бразилияликка қизиқиш бўлгани хабар қилинган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика