МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда
11 ноя 2025 01:19
Янгиликлар
МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда
ESPN Brasil маълумотига кўра, 33 ёшли ҳужумчи Неймарнинг “Сантос” билан шартномаси йил охиригача амал қилади. Илгари уни “Интер Майами”га — Лионель Месси ва “Барселона”даги собиқ жамоадошлари сафига — ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Бироқ манба ёзишича, Америкадаги кўплаб етакчи клублар Неймарнинг эҳтимолий трансферига хайрихоҳ эмас. Суҳбат қилинган скаутлар ва спорт директорлари бундай инвестициянинг маъноси йўқлигини таъкидлашган.
Мутахассислар фикрича, собиқ ПСЖ юлдузи эндиликда жамоага жиддий таъсир кўрсата олмайди, барқарор ўйин намойиш этиш ва сарфланган маблағни оқлаш имконияти паст. Масалан, улар “Лос-Анжелес” клубида ўйнаётган Сон Ҳин Минни “идеал футболчи” сифатида юқори баҳолашмоқда.
Манбалар таъкидлашича, Неймарни қўлга киритишга ҳаракат қилган “Чикаго Файр” клубида ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олмаслик "неъмат" деб аташган. Улар бразилияликни “бош оғриғи” деб ҳисоблайди, чунки у сўнгги пайтларда майдонда кутилган натижани бермаяпти.
Неймар “Сантос”га қайтганидан бери 23 та ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голли пас берди, шу баҳсларнинг фақат 8 тасини тўлиқ ўтказган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар