Канте жароҳатидан тикланиши учун энг камида икки ой керак бўлади
23 дек 2022 23:42
Янгиликлар
Канте жароҳатидан тикланиши учун энг камида икки ой керак бўлади
Футболчи февраль охирида майдонга қайтиши мумкин.
"Челси" футболчиси Нголо Кантенинг жароҳати ҳали ҳам тузалгани йўқ. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 31 ёшли футболчи февраль ойининг охири ва мартнинг бошларига тузалади. Романонинг қўшимча қилишича, Канте мавсум охирида "Челси"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.
Маълумот учун, Канте охирги марта 14 август куни майдонга тушганди.
Фикрлар