UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  1 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  3 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  6 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  23 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз" Янгиликлар

Жавоҳир Илёсов: "Жорий мавсум совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига киришни истаймиз"

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 2022 йилги мавсумга ҳозирликни давом эттиряпти.

Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ҳолда таркибни ҳам кескин кучайтирмоқда, десак муболаға бўлмайди. Дарвоза чизиғида рақобатни ошириш мақсадида "Локомотив"дан Жавоҳир Илёсов таклиф қилинди. "Темирйўлчилар" сафидаги ажойиб мавсумлардан сўнг янги жамоага ўтишига нима сабаб бўлди? Шу ва бошқа саволлар билан Илёсовга юзландик. 


- Аксарият ҳолларда футболчилар пойтахт клубига янада ўсиш, юқори ўринларни эгаллаш, халқаро майдонда тўп тепиш учун келади. Шундай экан "Локомотив"даги фаолиятингиз давомида кўзлаган мақсадларингизга эришдингизми?

- Албатта бу жамоага чемпионлик учун келган эдим. Ўша йили "Локомотив" ОЧЛда иштирок этарди. Шу орқали янги поғонага чиқишни ният қилгандим, дея оламан. Ўша вақтларда мени илиқ қабул қилиб олишди. Умуман олганда тез киришиб кетдим. Ушбу жамоада ўтган уч йил давомида ҳаммаси ажойиб бўлди. Афсусланадиган ҳолат юз бергани йўқ. Бунинг учун "Локомотив" клубига раҳмат айтаман. 

- "Локомотив"даги уч йил давомида Пётр Гизимчук, Даниэль Чабрера, Алишер Аҳмедов сингари дарвозабонлар билан ишладингиз...

- Мазкур мутахассислар билан ишлаш мен учун катта бахт, деб ўйлайман. Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Билганларини биз билан баҳам кўришган. Улардан кўп нарса ўргандим.   

- Жамоани тарк этишингиз ҳақида...

- "Локомотив"ни тарк этиш - ўзимнинг фикрим. Сўнгги йилларда бир жойда туриб қолдим. Ўсиш бўлмади. Кўп хатолар қилдим. Ниманидир ўзгартиришим керак эди. Бир қадам орқага, икки қадам олдинга деганларидек, бу йил яхши ҳаракат қилиб терма жамоадан чорлов олишга ҳаракат қиламан. 

- "Қизилқум"дан таклиф қачон келиб тушди? Бу жамоага ўтиш ривожланишми ёки таваккал?

- "Қизилқум" варианти мавсум тугаганидан бери бор эди. Ўйлаб ўтирмай гаплашиб олдик. Ҳамиджон Актамов билан келишдик. 

- Янги мавсумдан нима кутмоқдасиз?

- Мақсадимиз совринли ўринлар билан "Қизилқум" тарихига кириш. Шунингдек, мухлисларни яхши натижалар билан хурсанд қилишни ният қилганмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика