UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  0 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  7 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4

Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади" Янгиликлар

Виктор да Силва: "Янги чемпионатга киришиб кетиш осон кечмайди ва бироз вақт талаб қилади"

"Насаф" клубининг бразилиялик легионер футболчиси Виктор да Силва "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Ўйин ҳақида

- Навбатдаги қийин учрашувда ғалабани қўлга киритдик. Уч очкони қўлга киритдик ва барчамиз бундан хурсандмиз.

- "Насаф" жамоасига нақд уч нафар ҳужумчига эга, аммо жамоа сўнги вақтларда кўпроқ иккинчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракатланмоқда. Ушбу услуб сизга маъқул келмоқдами?

- Бу футбол ва ҳар бир рақибга қарши ҳар хил услуб танлашингиз керак. Мисол учун, бугунги рақибимиз тўп яхши эгалик қилишидан хабардор эдик. Доим ҳам ҳужумкор футбол намойиш этиб ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

- Суперлигадаги дастлабки мавсумингизни ўтказмоқдасиз. Ўзбекистон чемпионати қай даражада экан? Аввалги жамоаларингизда тўпурар бўлгансиз, бироқ Суперлигада ҳозирги вақтгача гол урмадингиз.

- Янги клубга кўчиб ўтиш ва жамоага киришиб кетиш осон кечмайди. Ҳозирги ҳолатим яхши ва имконият тақдим этилиши билан гол уришни бошлайман. Яқин вақт ичида менга кўпроқ ўйин вақти тақдим этилишига ишонаман. Гол уришдан кўра, ўз жамоамга кўпроқ фойда келтириш ҳақида ўйласам тўғрироқ бўлади деб ўйлайман. "Насаф"да уч нафар рақобатдош ҳужумчилар бор. Зоран Марушич жамоамизнинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди, аммо бош мураббий менга ҳам имконият бериши аниқ.

Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика