

Финал учрашувида "Насаф" ва "Пахтакор" ёшлари ўзаро тўқнаш келишди. Баҳснинг 13-дақиқасида Асадбек Шуҳратов томонидан киритилган ягона гол "шерлар"га чемпионликни тақдим этди. Қайд этиш жоиз, 62-дақиқада Мўминжон Шуҳратов майдондан четлатилганига қарамай, тошкентликлар ўйин якунига қадар ҳисобни сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Бронза медаллари учун кечган беллашувда эса "Республика ФА" "Машъал" устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Голларга Ҳусниддин Мусулмонов ва Абдуғафур Абдухалилов муаллифлик қилишди.
U19 чемпионати. Финал
"Насаф" U19 — "Пахтакор" U19 0:1
Гол: Асадбек Шуҳратов, 13 (0:1).Четлатиш: Мўминжон Шуҳратов, 62 ("Пахтакор").
3-ўрин учун баҳс
"Машъал" U19 — "Республика ФА" U19 0:2
Голлар: Ҳусниддин Мусулмонов, 17 (0:1), Абдуғафур Абдухалилов, 60 (0:2).
Шу тариқа, U19 чемпионатининг совриндорлари қуйидагича кўриниш олди:
1-ўрин — "Пахтакор"
2-ўрин — "Насаф"
3-ўрин — "Республика ФА"



