UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  1 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  22 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  20 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  5 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  4 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  8 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  16 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2

Жамшид Бекмуродов: “Қизилқум”нинг ҳар бир ғалабаси биз учун ўзига хос байрам” Янгиликлар

Жамшид Бекмуродов: “Қизилқум”нинг ҳар бир ғалабаси биз учун ўзига хос байрам”

Теглар :  Қизилқум
Олий лига ўн иккинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Навбаҳор” жамоалари (1:0) ўйини якунлангач, ғалабадан кўпроқ навоийлик мухлислар хурсанд бўлишди.
“Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби фаолларидан бири Жамшид Бекмуродов ўзининг ўйин ҳақидаги таассуротларини билдириб ўтди.

— Шу кунларда Америкада “Америка кубоги”, Францияда Европа чемпионати учрашувлари қизғин давом этаётган бўлса-да, улардан воз кечиб “Қизилқум” ўйинини томоша қилдик, — дейди Жамшид Бекмуродов. — Йигитларимизга катта раҳмат! Бугун улар ўзларининг чиройли ўйини билан биз мухлисларни хурсанд қилишди. “Ёшлар” спорт мажмуасида ўтказган вақтимиз зое кетмади. Севимли жамоамизнинг ҳар бир ғалабаси биз учун ўзига хос байрамга айланади.

Ўз навбатида “Қизилқум”га қарши муносиб ўйнаган “Навбаҳор” футболчиларига ҳам раҳмат айтамиз. Бундай шиддатли ва ҳужумкор ўйинлар биз мухлисларга зав-шавқ улашади. Ана шундай ўйинлар кўп бўлишини, уларда “Қизилқум” жамоаси ўз ишқибозларини хурсанд қилиб юришини истаймиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика