"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди
06 окт 20:01
Янгиликлар
"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди
"Ювентус" "Челси" вингери Кенан Йилдизнинг ҳуқуқларини сотиб олиш бўйича 66 миллион евролик таклифини рад этди.
Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар берди.
20 ёшли туркиялик футболчига Англиянинг яна бир клуби "Арсенал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Tuttosport" маълумотларига қараганда, "Арсенал" туркиялик ўйинчини кузатиш учун "Ювентус" – "Милан" ўйинига скаутларни юборган.
Йилдиз 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 8 ўйинда 2 та тўп киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Унинг битими 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt унинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар