UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  0 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  7 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  11 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  12 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8

Жамоасини ўзгартириш вақти келган ижрочилар Янгиликлар

Жамоасини ўзгартириш вақти келган ижрочилар

Ёзги трансфер вақтида янги жамоага ўтиши кутилаётган ёш юлдузлар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Улар қаторида аллақачон топ-жамоалар назарига тушган, аммо трансфери амалга ошиши кечикаётган ўйинчиларни кўриш мумкин. 

Деклан Райс ("Вест Хэм")

"Манчестер Юнайтед"нинг назарига тушган Деклан “Вест Хэм”ни тарк эта олгани йўқ. Яқинлашиб келаётган трансфер вақтида балки у "болғачилар" билан хайрлашиши мумкин. Ҳар ҳолда унга “Манчестер Юнайтед” таклиф билан чиқмоқда. Бироқ футболчининг трансфер баҳоси анчайин катта, яъни 70 миллион фунт стерлингни ташкил қилади. Табиийки, бу харидор жамоаларни ўйлантириб қўймоқда. Райс кун сайин АПЛда тажрибасини тоблаб боряпти ва катта жамоаларда ўйнаш даражасига етиб келган. 

Ришарлисон ("Эвертон")

Ўта иқтидорли дея таърифланадиган Ришарлисон ҳозир "Эвертон"да тўп тепмоқда. Ҳар сафар трансфер бозорида унга катта клублардан таклиф бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалади, бироқ бу хабарлар ҳалигача ўз тасдиғини топганича йўқ. Ёзда у кучлироқ жамоага ўтиши кутилмоқда. 

Ришарлисон ўз интервьюларида Чемпионлар Лигасида тўп тепишни истаётгани ва бунинг учун кучлироқ клубга йўл олишини кўп маротаба таъкидлаган. ОАВда тарқалган маълумотларга кўра, унга "Милан", "Атлетико" ва "Лион" томонидан қизиқишлар бор. Катта эҳтимол қаҳрамонимиз ёзда "ирислар" сафини тарк этади. 

Жованни Симеоне ("Верона")

Аллақачон Аргентина миллий терма жамоасида ўз дебютини ўтказган кичик Симеоне ҳозирги кунда фаолиятини А Серияда давом эттирмоқда. Аниқроғи, у камтарин бўлган "Верона" шарафини ҳимоя қилмоқда. У кучли жамоалар дарвозасини ишғол қилишга эришди. 

26 ёшли футболчи ёзги трансфер вақтида янги жамоага ўтиши кутилмоқда. Ҳозирда унга АПЛ, Ла Лига ва Франция чемпионати клубларидан бир нечта таклиф бор. "Монако" ҳам ёзда Диего Симеоненинг фарзандини ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. 

Букайо Сака ("Арсенал")

"Арсенал"да тажрибасини янада бойитиб бораётган Сака ёзги трансфер вақтида жамоасини алмаштириши мумкин. У 2018 йилдан буён "тўпчилар" либосида ўйнаб келмоқда. Мунтазам равишда Англия терма жамоасидан чақирув оляпти. У Евро-2020 мусобақасининг антиқаҳрмонларидан бири ҳисобланади. Шундай бўлса-да, Сака Ла Лига ёки А Серияда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Ҳар ҳолда унга таклиф билан чиқаётган жамоалар талайгина. 

Андреа Белотти ("Торино")

Аллақачон 28 ёшни қаршилаган Белотти ҳалигача "Торино"да ўйнамоқда. Бироқ футболчининг туринликлар билан шартномаси ёзда якунланади. Шундан сўнг у жамоасини алмаштириши мумкин. Айни вақтда унга талаб анчайин ортган. Жумладан, "Ньюкасл", "Ювентус", "Милан" ва "Интер" Андреа атрофидаги воқеалларни диққат билан кузатиб боришмоқда. У қай даражадаги ҳужумчи эканини А Серияда исботлаб бўлган. 

Уилфрид Заха ("Кристал Пэлас")

Ҳар йили янги жамоага ўтиши тахмин қилинадиган яна бир асосий номзод. Заха нақадар иқтидорли бўлмасин, унга қизиқиш билдирадиган жамоалар томонидан аниқ жавоб берилмайди. "Кристал Пэлас" Премьер-лигада ўртамиёна жамоа ҳисобланади. 

Мутахассислар ва экспертлар Захани нисбатан юқори савияли жамоа сафида ўйнашини исташади. Яқинда "Daily Mail" нашрида Захага "Ньюкасл" томонидан қизиқиш бўлаётгани ва "ҳаккалар" ёзда уни сотиб олиши мумкинлигини ёзишди.

Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика