UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  0 07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  0 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  19 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  22 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  6 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2

"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди Янгиликлар

"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди

Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсум олдидан трансфер бозорида фаол иштирок этиб, таркибни тажрибали ижрочилар билан тўлдирди.

Бугун клуб раҳбарияти янги футболчилар ва уларнинг сўнгги клублари ҳақида расман маълумот берди.

Азамат Сойибов (дарвозабон)

Сўнгги жамоаси: "Қўқон-1912"

Фаолияти: Маҳоратли посбон "Машъал"га қўшилишдан аввал "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Қаршининг "Насаф" ва Қозоғистоннинг "Арис" клубларида ҳам тўп тепган. Унинг бой тажрибаси Муборак клуби дарвозаси дахлсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.



Илҳом Абдуғаниев (ярим ҳимоячи)

Сўнгги жамоаси: "Андижон" 

Фаолияти: Креатив ярим ҳимоячи "Андижон" таркибида Суперлигада мунтазам майдонга тушиб келаётган эди. Илҳомжон майдон марказида ўйинни бошқариш ва ҳужумларни ташкил этишда катта тажрибага эга бўлиб, "Машъал" ҳужумларини самарали ташкил этишда асосий фигура сифатида хизмат қилади.


Азамат Максумов (ярим ҳимоячи)

Сўнгги жамоаси: "Азиягол" Бишкек

Фаолияти: Азамат Максумов легионер сифатида Қирғизистон чемпионати — Жогорку Лигада муваффақиятли иштирок этиб, "Машъал" сафини мустаҳкамлади. Шунингдек, у ўз вақтида Ғузорнинг "Шўртан" ва Навоийнинг "Қизилқум" клубларида ҳам ўйнаган.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
16 фев 17:26:27
David Terezege
Ilxom Omadini bersin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика