UZ

Сўнгги янгиликлар

09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   1 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  2 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  4 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  8 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  19 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  6 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  3 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5

"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди Янгиликлар

"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди

Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсум олдидан трансфер бозорида фаол иштирок этиб, таркибни тажрибали ижрочилар билан тўлдирди.

Бугун клуб раҳбарияти янги футболчилар ва уларнинг сўнгги клублари ҳақида расман маълумот берди.

Азамат Сойибов (дарвозабон)

Сўнгги жамоаси: "Қўқон-1912"

Фаолияти: Маҳоратли посбон "Машъал"га қўшилишдан аввал "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у Қаршининг "Насаф" ва Қозоғистоннинг "Арис" клубларида ҳам тўп тепган. Унинг бой тажрибаси Муборак клуби дарвозаси дахлсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.



Илҳом Абдуғаниев (ярим ҳимоячи)

Сўнгги жамоаси: "Андижон" 

Фаолияти: Креатив ярим ҳимоячи "Андижон" таркибида Суперлигада мунтазам майдонга тушиб келаётган эди. Илҳомжон майдон марказида ўйинни бошқариш ва ҳужумларни ташкил этишда катта тажрибага эга бўлиб, "Машъал" ҳужумларини самарали ташкил этишда асосий фигура сифатида хизмат қилади.


Азамат Максумов (ярим ҳимоячи)

Сўнгги жамоаси: "Азиягол" Бишкек

Фаолияти: Азамат Максумов легионер сифатида Қирғизистон чемпионати — Жогорку Лигада муваффақиятли иштирок этиб, "Машъал" сафини мустаҳкамлади. Шунингдек, у ўз вақтида Ғузорнинг "Шўртан" ва Навоийнинг "Қизилқум" клубларида ҳам ўйнаган.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
16 фев 17:26:27
David Terezege
Ilxom Omadini bersin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика