

"Claret & Hugh" хабарига кўра, "Вест Хэм" ҳали ҳам 2026 йилнинг июнигача амалда бўлган шартномаси учун Хулен Лопетегига товон пули тўламоқда. Шунингдек, "болғачилар" Грэм Поттерга маош беришда давом этмоқда. Унинг шартномаси 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган.
Бундан ташқари, Лондон клуби ҳозирги бош мураббийи — Нуну Эшпириту Сантуга ҳам маош тўламоқда.
Мураббийлар маоши ва товон пуллари учун умумий харажат йилига тахминан 10,5 млн фунтни (ойига 875 минг фунт) ташкил этмоқда — фақат мураббийлар учун.
"Вест Хэм" АПЛда 26 ўйиндан кейин 24 очко билан 18-ўринни эгаллаб, қуйи лигага тушиш ҳудудида жойлашган.



