

Унда Мадрид клуби 4:0 ҳисобида ғалабага эришди ва жавоб ўйинидан олдин яхши имкониятга эга бўлди. Барча голлар биринчи бўлимда урилди. Иккинчи бўлим бошида Пау Кубарсининг урган голи офсайд сабабли ҳисобга олинмади.
Томонлар ўртасидаги жавоб ўйини 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси ўтказилади.







