

"Шпорлар" бош мураббийи Томас Франкнинг берган маълумотига кўра, футболчи болдир мушакларини жароҳатлаб олган. Унинг айтишича, Ришарлисон 7 ҳафтани ўтказиб юборади.
Форвард ушбу мавсумда АПЛнинг 21 ўйинида қатнашиб, 7 гол ва 3 ассист қайд этди. У жамоанинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.
"Тоттенхэм" ушбу муддат ичида "Вест Хэм", "Боруссия" Д, "Бернли", "Айнтрахт", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл", "Арсенал", "Фулхэм" ҳамда "Кристал Пэлас" жамоаларига қарши баҳс олиб боради.



