UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  3 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  12 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Қоидани бузсанг, бу ишни яхшиси рақиб дарвозасига яқинроқда амалга ошир Янгиликлар

Қоидани бузсанг, бу ишни яхшиси рақиб дарвозасига яқинроқда амалга ошир

Бўлажак жаҳон чемпионатида ким ғолиб чиқишини сизга ҳозирдан айтиб беришимиз мумкин.

Бугунги кунда томоша қилаётганимиз, футбол учрашувларидаги мунтазам қоида бузишлар балки ўша қоидаларга ўзгартириш киритиш кераклигига ишорадир?

2019 йилнинг 10 апрелида Амстердамнинг "Аякс" клуби ЕЧЛнинг 1/4 финали дастлабки учрашувида ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилади. Учрашув якунига оз қолганида "Аякс" стандарт вазиятга эга бўлади, аммо узатмадан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришади ва Пауло Дибала чап қанотдан катта тезликда тўп билан олдинга ҳаракатлана бошлайди. Дибала тўпни ўзига ташлаб бериб, олдинга ошиқаётган Криштиану Роналду қулай нуқтага чиқишини кутарди. Криш захирасида қолган бор кучини ишга солиб, тезлик олганида Дибалага тўпни қаерга ошириш борасида ишора қилади, режа амалга ошган тақдирда, Роналду қаршисида фақатгина Дейли Блинд ва дарвозабон қоларди.

Дибала узатмага тайёр, лекин шу паллада ҳеч бир хижолатпазликсиз 19 ёшли Юрген Эккеленкамп тўғри Криштиануга қараб бориб тўқнашади. У ҳаттоки Роналду билан тезлик борасида курашиб кўришга уринмади ҳам ва регбида бўлгани каби португалияликни майдонга қулатди. Дибала тўпни ўзида янада кўпроқ ушлаб туришга мажбур бўлди, ҳужум хавфи йўққа чиқди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди, жавоб баҳсида эса "Аякс" 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўша тарихга муҳрланган вазиятни ушбу ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

Орадан бир неча йил ўтиб, Европа чемпионати финалида шунга ўхшаш усулдан Жоржио Кьеллини ҳам фойдаланган. Бу сафар ҳам ўйиндаги охирги ҳужумлардан бири, таблода бу сафар ҳам дуранг ва Букайо Сака балки учрашувда ўша ягона имкониятидан фойдаланиб, Кьеллинини хато қилишга мажбур этди. Англиялик тўпни олдинга, бўш зонага ташлай олади ва тана ҳолати бўйича устунликка эга эди, лекин Кьеллини картинани бошқачароқ кўрарди. Тажрибали ҳимоячи Сака футболкасини шундай ушлаб олдики, вингер фақатгина у йиртилиб кетсагина ҳаракатини давом эттира оларди. Инглизларнинг "бахтига" "Nike" футболкалари анчайин сифатли.

Ҳар икки эпизод — тарихда қоладиган тактик фоллар сирасидан. Эътиборлиси бу ҳаракатлар қайсидир жиҳатдан ғирром юришдек туюлса-да, ҳакамлар сариқ карточка билан кифояланди. 

Кейинроқ Кьеллини "The Overlap" подкастида ўша вазиятни ёдга олади: у барчасини яхши тушунган, бу қизил эмас, сариқ карточка бўлишини ва бу ўйинда ҳали карточка олмаганини яхши эсларди. Агарда унинг карточкаси бўлганида ва 30 дақиқалик қўшимча бўлимлардан аввал камчиликда қолиш хавфи, футболчини ўйлантириб қўярди. Бу вазиятга тўғри баҳо бера олиш санъати — шубҳасиз, назаримизда, ўйин қоидасини бузиш ўйиннинг ҳал қилувчи элементи бўлиши мумкин. Ҳаттоки «Аякс» — ўйин эстетикасини қадрлайдиган клуб — йиллар ўтса-да, Эккеленкампнинг ўша фолини ўтмишнинг алоҳида эътиборга лойиқ палласи сифатида ўзининг ижтимоий тармоқларида айлантиради. Одатда чиройли голлар, ассистлар, "рабона" усулидаги узатмалар ёки дарвозабонларнинг фантастик сейвларини ёдга олинади, лекин «Аякс» ўша очиқчасига ишлатилган қоида бузилишини ҳам эътироф этиб туради.

1998 йил Уле-Гуннар Сульшер бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган «Ньюкасл» вакили Роб Лини ўйлаб ўтирмай "ўриб юборади" ва дарҳол кўз ўнгида қизил карточкани кўради. «Мен шундай қилишим керак эди», — дейди Сульшер ёнига келган Дэвид Бекхэмга. 

Алекс Фергюсон бу борада бошқачароқ фикрда эди: «Манчестер Юнайтед»да биз бундай ғалаба қозонмаймиз», — дейди у Сульшерга ўйиндан кейин (қизиғи, у ҳар қанақасига ҳақ эди: соврин учун пойгада «Юнайтед» «Арсенал»дан 1 очко қолиб кетади).

Бу ўзига хос жиҳатни, унчалик сезилмайдиган, рақиб дарвозасига яқин ҳудуддаги майда фолларни деярли ҳамма ишлатмоқда. Бу ерда иккита психологик вазият борки, айнан улар ҳакамлар бир футболчи томонидан фақатгина 3-4 шу каби қоида бузарликдан кейингина карточкага мурожаат қилишади. Биринчиси: бизга, футболчи ўз дарвозасига яқинроқда рақибга нисбатан қўполлик ишлатса, бу рақиб дарвозасига яқин ҳудуддан кўра, хавфлироқ вазиятдек туюлаверади, сабаби рақиб мақсадга етишига "яқинроқдек" кўринади — бу картинани қабул қилишингизга таъсир қилмай қолмайди. Натижада, инсоннинг ички туйғуларида алдамчи таассурот юзага келади: агар ўйин қоидаси ўз дарвозасидан узоқроқда юз берса — бу тактик фол, агар дарвоза яқин қолган бўлса — унда бу профессионал фол, ҳимояланаётган футболчининг қўполлиги.

Иккинчи муҳим жиҳат, вазият шундан иборатки Эккеленкамп ва Кьеллини рақибни деярли яққол имкониятдан маҳрум қилмоқда. Ҳужумдаги қўполлик, тактик фоллар ундай кўринмайди. Улар рақибни назарий жиҳатда юзага келиши мумкин бўлган имкониятдан, эҳтимолий вазиятсиз қолдиради (у вазият юзага келишининг ўзи аниқ эмас). Бундай ҳаракат учун кескин жазо мантиқан нотўғридек: ахир қандай қилиб, дарвозагача ҳали 75 метр "йўл" борлигида рақибни туртиб йиқитгани учун футболчига карточка бериш мумкин? 

Вазиятни қабул қилишдаги айнан шу ўзига хосликлар қўполликни худди қисқа узатмалар ёки комбинацион футбол орқали ўйинни қуришдек, футболнинг муҳим бўлагига айлантирмоқда. Тўпни йўқотдингми? Тезда курашга кириш. Уни "тоза" олиб қўйишнинг имкони бўлмаяптими? Муаммо эмас, тезда қўполлик ишлат, ҳаттоки бу сариқ карточкага сабаб бўлса ҳам. Футболда бештагача ўйинчи алиштириш имконияти пайдо бўлгач, қўполлик "ёмон йигитларнинг қуроли" эмас, деярли барча мурожаат қиладиган услубга айланиб қолди. Агарда аввал у ёки бу эпизод ўйин қоидасини бузишга арзийдими, карточка хавфи қанчалик юқори, деган саволлар ўйинчини ўйлантирган бўлса, ҳозир сариқ карточка ишлаб олиш иш эмас, жамоанинг ярмини алиштириш имкони бор.

Фолнинг ўйиндаги муҳим қуролга айланиши замонамизнинг энг яхши мураббийлари томонидан босқичма-босқич амалга оширилди. Юқори ҳимоя чизиғи билан ўйнашни ва хавфли қарши ҳужум эҳтимоли бўлса, қоидани бузишни талаб қилган Арриго Саккидан тортиб, жамоаси фолларини майдоннинг бир қисмидан иккинчи томонига олиб ўтиб қўйган Пеп Гвардиолагача — ушбу жараёнда иштирок этган муҳим фигураларнинг ҳар бири ўз ҳиссасини қўшган десак, муболаға бўлмайди. 2018/2019-йилги мавсумда «Манчестер Сити» қоида бузарликларининг 29% майдоннинг учинчи қисмида амалга оширган бўлса, ўз қисмида эса — 16%, орадан беш йил ўтиб рақамлар қуйидагича кўриниш олди: рақиб томонида 39%, ўз дарвозасига яқин ҳудудда эса 9%.

Шундоқ ҳам бир хил даражадаги қўполликни майдоннинг қайси қисмида юз берганига қараб, онгимиз турлича қабул қилиши етмагандек, 5 та ўйинчи алмаштириш имконияти тизимнинг янада заиф нуқтасига айланиб қолди — ҳозирда рақиб томонида қўполлик қилиб улгурмаган жамоаларгина, ўз дарвозасига яқин ҳудудда фол ишлатмоқда.

Энг оддий статистикага юзлансак — ўйин қоидалари бузилишининг умумий сони. Англия чемпионатида "энг қўпол ўйинчилар" ТОП-15да бор йўғи битта ҳимоячи бор — «Ньюкасл»дан Дэн Бёрн — яна етти нафардан ярим ҳимоячи ва ҳужум вакиллари. Тасодифми? Ваҳоланки марказий ҳимоячилар қолганларга нисбатан устунликка эгалар — одатда мураббийлар уларни захирага олишмайди ва математик жиҳатдан қоида бузишга, мисол учун вингерлардан кўра, вақтлари кўпроқ бўлади. 10 йил аввал сал аввал эслаганимиз Кьеллини позициясидагиларнинг ўйинда фикрлаши ҳақида шундай деганди: «Яхши ҳимоячи пессимист бўлиши керак, чунки у ҳар сафар энг ёмон сценарийга тайёр бўлиши лозим». Орадан йиллар ўтиб, жумла актуаллигини йўқотгандек: энди ярим ҳимоячилар ҳам, ҳужум вакиллари ҳам пессимист бўлишлари талаб қилинмоқда.

«Вулверхэмптон»нинг «Арсенал»га қарши ўйинида Хван Хи Чан ўз қуроли билан зарарсизлантирилди — рақиб дарвозасига яқинроқ ҳудудларда ўйин қоидасини бузиш. Микель Артета бу борада устозидан ҳам ўтиб кетди. «Арсенал» ушбу мавсум стартида ўз дарвозасига яқин ҳудуддан кўра, рақиб жарима майдончаси ичида (!) кўпроқ фол ишлатди. 

Жозе Моуринью Европа чемпионати финалидан кейин Кьеллинини мақтаганди: «У университетда ҳимоячи фанидан дарс бериши мумкин эди». 2019 йил августида Мануэль Пеллегрини «Вест Хэм» «Ман Сити»га ютқазганидан кейин (0:5) муаммога эътиборни қаратишга уринган: «Ҳар сафар бизнинг тезкор ҳужум қилиш имкониятларимизни улар фол билан тўхтатиб қолишди». Рахим Стерлинг ижросидаги ана шундай фолларнинг биридан кейин камера «Сити» захира ўриндиғига эътиборни қаратади: Гвардиоланинг ёнида футболчи ҳаракатларини бош ҳаракати билан маъқуллаганча Микель Артета турарди.

Стерлинг ўша ўйинда 3 марта қоидани бузади, «Сити» умумий ҳисобда — 13 бор. Улардан фақат биттаси ҳимоячи томонидан амалга оширилган ва ўша ҳолат 87-дақиқада юз бергани, алоҳида эътирофга лойиқ. АПЛда охирги бир ярим мавсумда «Челси»дан кўпроқ сариқ карточка олган жамоа топилмади. Эслатиб ўтамиз, Энцо Мареска ҳам Гвардиоланинг яна бир шогирди. Ва бу интизомсизлик эмас — бу совуққон спортчининг аниқ ҳисоб-китоби. Мойсес Кайседо ҳар сафар рақибни майда фол билан тўхтатиб қолиш орқали, эҳтимолий самарали ҳужумини оддий позицион ҳужумга айлантирганида бу қанчалик самарали усул эканлигини тушуниш мумкин бўлади.

Мазкур ҳолатда масалани этика тамойилларига боғлаш бироз ноўриндек — тактик фоллар сизга ёқадими, ёки улар, худди Фергюсон ёки Пеллегринида бўлгани каби, сизнингча ҳам жентльменлик қоидаларига зидми ёки йўқ. Бу шунчаки маълумот: жаҳон чемпионатида Кьеллинининг вазиятида бўлгани каби ким зарур паллада, имкони бўлса майдоннинг рақиб томонида қоидани самаралироқ бузса, ўша ютади. Сабаби тайёргарликка вақт камлигида айниқса позицион ҳужумлар фойда келтириши қийин бўлади.

Бу ерда муҳимроқ масала олдинроқ айтганимиз ҳакамлар вазиятни қандай қабул қилиши ва мана шу жиҳат ўзгарадими ёки йўқ? Рақиб жарима майдончасига яқин ҳудуддаги фол, ўз дарвозангдан 20 метр масофада амалга оширилган "подкат"чалик жиддий қабул қилинадими? Ёки қоидаларга ўзгартириш киритиш керакми? Мисол учун баскетболдаги вазиятга эътибор қаратсак: маълум миқдордаги қоида бузишдан кейин (айтайлик, тўртта ёки бешта) футболчи "майдондан четлатилади", унинг ўрнига бошқа бир жамоадоши ўйинга қўшилиши мумкин бўлади. Назаримизда, баскетболдаги мантиқ футболда ҳам ўринли бўларди: агарда жамоа 5 та ўзгаришни амалга ошириб бўлган бўлса, унда 5-фолидан кейин қоидабузар шерикларини камчиликда қолдириб кетади. Мана шу йўл билан тактик фолларга муносабатни ўзгартириш мумкин бўлади.

Бу масаланинг эҳтимолий ечимларидан фақат биттаси. Кьеллинининг Сакага нисбатан ишлатган фолини кўпчилик кескин танқид қилган, аммо ҳимоячи бу ҳаракатининг оқибатлари қандай бўлишини жуда яхши биларди. Исталган жамоанинг ҳужумчиси тўп йўқотилгач, рақиб жарима майдончаси олдида 50 дақиқада тўртинчи маротаба қоидани бузаётган бўлса ҳам жазоланмаслигини яхши билади — бу икки ҳолатнинг ўртасида фарқ жуда катта. Натижада, Кьеллинида бўлгани каби вазиятларда жазони оғирлаштиришдан кўра, ҳужумда ишлатиладиган тактик фолларга нисбатан қарашни ўзгартирилса, футбол кўпроқ фойда кўрадигандек.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика