UZ

Сўнгги янгиликлар

07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  0 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  3 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  17 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  21 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  6 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3

Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"

"Истанбул Башакшеҳир" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Бешиктош" билан ўйиндан (2:3) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда муҳим ўйин эди. Рақиб — тўғридан-тўғри рақобатчимиз. Икки жамоа ҳам анчадан буён ютқазмаганди. 3 эмас, 6 очколик ўйин ҳисобланарди. Яхши тайёргарлик кўргандик. Уларда ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Гол уриб ўйинни ҳал қилишимиз керак эди. Шундай вазият бўлдики, 1:2 ютқазаётиб, 2:2 қилдик. Ҳеч бўлмаганида шу натижани сақлаб қолишимиз керак эди, чунки дуранг бўлса катта нарса йўқотилмасди. 3 очко йўқотилгани қимматга тушиши мумкин. 

Бу — футбол, уни тушуниб бўлмайди. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади. Эртадан машғулотларга киришамиз. Кейинги ўйинга тайёрланамиз.

Ўйиндан ўйинга анча ўрганиб қолдим. Ўзимни яхши ҳис қила бошладим. 

Гол бўлишини жуда истадим, лекин тўсинга тегди. Нишонлашга тайёр эдим. У вазиятда Элдор аканинг айтиши бўйича тўп рақибнинг қўлига теккан. Яна бир вазиятда яққол қўлига тегди. Лекин билмадим, ҳакамлар беришмади", – деди Файзуллаев.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

+1   
16 фев 19:11:37
Адхамжон Низамов
Кеча хакам уйинга чичиб куйди,яккол 2 пенальти бермади.
   
16 фев 21:03:25
Alexis Dan
Хакамлар узи хар турда Башакшехирга карши ута купол хатолар киляпти. Лекин кеча Аббос харакат килди, ухшамади, анча пасайган уйини, 1га 1 бирорта уйинчини алдай олмаяпти. Элдор умуман брак уйнади кеча, факат тупни йукотди позицияси билан. Шунга бахоси хам анча паст булди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика