Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
13 фев 09:42
Янгиликлар
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия Испания Кубоги ярим финалида "Атлетико Мадрид"га қарши баҳсдаги (0:4) мағлубиятдан кейин ҳакамликни кескин танқид қилди.
"Офсайд ҳатто олти дақиқа кўриб чиқилганидан кейин ҳам баҳслилигича қолмоқда… Эшитишимча, аввал VAR ишламаётгани айтилган. Кейин ростини айтсам, стоп-кадр орқали ҳам менга ҳаммаси тушунарли бўлмади. Ярим автоматик тизимда бундай ҳолатлар анча соддароқ бўлиши керак эди… Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти. Бальдега нисбатан қоидалар бузилиши аниқ қизил карточкага тортарди. Аммо негадир бундай вазиятларда қарорлар бизга қарши жуда осон қабул қилинмоқда", — деди футболчи AS нашрига.
Испания Кубоги ярим финали доирасидаги "Атлетико Мадрид" — "Барселона" жавоб учрашуви 3 март куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Фикрлар
Бу жойи келса Реалчи хам.
Бориб-бориб Саид Бурхонга кадалади )
Сука, яна биттаси милиардер эди деб қўясан)