UZ

Сўнгги янгиликлар

01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  0 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  1 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  0 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  1 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0 23:29Ўзбекистон МТЖнинг икки футболчиси Малига қарши ўртоқлик ўйинида Олимпия терма жамоасига ёрдам беради  5 23:01ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Афғонистон Осиё кубоги ғолибидан очко тортиб олди, Жанубий Корея рақибини тор-мор этди ва бошқа натижалар  9 22:45Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган"  40 22:36Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди"  22 22:00Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"  13 21:52Роналдунинг Португалия терма жамоаси ихтиёрига қачон қайтиши маълум бўлди  0 21:35ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон - Туркманистон 3:1  8 21:25ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи: Ўзбекистон қийинчиликсиз Туркманистонни мағлуб этди  211

Гиорги Никабадзе: "Ал Иттиҳод" мағлуб бўлмайдиган жамоа эмас. "Навбаҳор" мақсади йўлида рақиб танламайди" Янгиликлар

Гиорги Никабадзе: "Ал Иттиҳод" мағлуб бўлмайдиган жамоа эмас. "Навбаҳор" мақсади йўлида рақиб танламайди"

"Навбаҳор" қишки трансферлар вақтид таркибига грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзени қўшиб олди.

Ўтган мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"да тўп тепган футболчи эндиликда "лочинлар" шарафини ҳимоя қилади. Никабадзе "Ал Иттиҳод" билан ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

- "Навбаҳор"га қандай қилиб келиб қолдингиз? Янги жамоангиз ҳақидаги дастлабки таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Интервьюга таклиф қилганингиз учун раҳмат. Янги жамоамда барчаси яхши ва ёқимли. "Навбаҳор" томонидан таклиф бўлди. Таклифни ўрганиб чиқиб рози бўлдим. Шартнома имзоладик. Бор гап шу. 

- "Нефтчи"дан кетишингизни сабаби нимада?

- Бу ҳақида гапиришни истамайман. Мен барча эътиборимни охиригача "Навбаҳор"га қаратганман. "Навбаҳор" билан барча мусобақаларда ғолиб чиқмоқчимиз. 

- Мослашиш қийин кечмаяптими?

- "Навбаҳор"да аҳил оила йиғилган. Бу ерга келгунимга қадар Тома Табатадзени билар эдим. Шу боис мослашишда муаммога дуч келмадим. 

- Олдинда "Ал Иттиҳод"га қарши учрашув кутмоқда. Бизда ҳали чемпионат бошланмаган. Бу омил расмий ўйинларда панд бермайдими?

- "Ал Иттиҳод"ни қандай рақиблигини ва кучини яхши биламиз. Лекин мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Бу тўсиқни енгиб ўтиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. 

- Рақиб таркибида маҳоратли ва тажрибали номлар кўп. "Навбаҳор" "Ал Иттиҳод"нинг устунлигини қандай қилиб йўққа чиқариши мумкин? 

- "Навбаҳор" ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Шу боис ҳар қандай рақибни ютишимиз керак. 

- "Нефтчи" ва "Пахтакор"га қарши ўйинлар "Навбаҳор" учун принципиал аҳамиятга эга. Сиз қайси тўқнашувни кўпроқ кутяпсиз?

- Чемпионлик йўлида ҳар бир рақиб муҳим ҳисобланади. Мавсум бошланишини интизорлик билан кутяпман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика