Футзал. Ўзбекистон кубогига 4 апрелда старт берилади
31 мар 2016 15:48
Янгиликлар
Футзал. Ўзбекистон кубогига 4 апрелда старт берилади
Яқиндагина футзал бўйича Олий лига биринчи босқичига якун ясалган эди.
4-6 апрель кунлари Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилади. Кубок баҳсларида 8 жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб бориши кўзда тутилган. Ҳар икки гуруҳнинг фақатгина ғолиблари ярим финалга йўл оладилар. Ўзбекистон кубогининг амалдаги финалчилари ҳисобланган Тошкентнинг "Ардус" ҳамда Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" жамоалари эса кубок ўйинларига ярим финалдан қўшилишади.
Кубок беллашувларида иштирок этувчи жамоалар номи тез орада маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубогининг амалдаги ғолиби "Ардус" жамоаси ҳисобланади. Улар ўтган йилги финалда "Олмалиқ"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб кубок соҳибига айланишган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар