

Кеча гуруҳ босқичи беллашувлари ўз ниҳоясига етди. Энди навбат чорак финал баҳсларига. Ярим финал йўлланмаси учун Ўзбекистон Эрон билан куч синашади. Бу баҳс 3 февраль куни 11:00да старт олади. Қуйида чорак финалнинг барча ўйинларининг бошланиш вақтлари билан танишинг.
3-февраль, сешанба
Эрон – Ўзбекистон
Манзил: Жакарта халқаро велодроми
Бошланиш вақти: 11:00
Ироқ – Таиланд
Манзил: Индонезия арена
Бошланиш вақти: 13:00
Япония – Афғонистон
Манзил: Жакарта халқаро велодроми
Бошланиш вақти: 15:00
Индонезия – Вьетнам
Манзил: Индонезия арена
Бошланиш вақти: 17:00



