UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  21 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  50 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

"Энфилд" ёқимтойи Янгиликлар

"Энфилд" ёқимтойи

Теглар :  Йон Арне Риисе
Норвегиялик йигитчани қандай қилиб "Энфилд"да ёқтириб қолишди.

Қанот ҳимоячиси позицияси катта шуҳрат келтирмайди ва кўпчилик бунда мухлислар эмас, ўзи учун ўйин кўрсатади. Бундай футболчиларнинг меҳнатларини омма ҳар доим ҳам эсламайди. Шу сабабли уларнинг вазифаси ҳар доим ўзгармас бўлиб қолади: бу футболчилар ҳар вақтда керакли жойда доим тайёр туришлари керак. Қачонки ишлар ёмон бўлсагина ҳимоячилар айбланади. Ишлар яхши бўлганда эса улар ҳақида ўйлашмайди.

Шу сабаблар орқали бутун дунёда ҳамма эътироф этадиган ажойиб қанот ҳимоячилари кам. Ўз-ўзидан ҳамма ҳам бундай беминнат ишларни қилмайди. Технарлар ҳужумчи бўлишни истайди, кимдурлар эса ўзида ҳимояланиш қобилияти борлигини билса, ҳимоячиларга ёрдам беради. Қанот ҳимоячилари эса - балки улар вингерлик қила олмас. Шундайми? Ҳар эхтимолга қарши Жейми Каррагер буни тасдиқлаган: "Ҳеч ким Гари Невилл каби бўлишни истамайди".

Нима бўлишидан қатъи назар, ажойиб қанот ҳимоячилари - даҳшатли бўлиши керак. Бундай футболчилар футболни завқлантиради, уларда ғолиблик руҳи бор. Кафу, Филипп Лам, Дани Алвес каби футболчиларни сизларга мисол қилиб келтирамиз. Уларнинг фаолияти шунчаки ажойиб.

Ҳозирги қанот ҳимоячилари эса кўпроқ вақтини ҳужумда ўтказмоқда, баъзи вақтларда эса ўз жарима майдончасини деярли эсдан чиқаради. Бундай ҳолатларни 70-90 йилларда бразилияликларда кузатгандик.

Йон Арне Риисе "Ливерпуль"га келганида ҳеч ким уни танимасди.У жамоанинг 2001 йилги трансферлар ойнасидаги илк хариди бўлганди. Риисе 4 млн фунт эвазига "Монако"дан "Ливерпуль"га ўтди. "Энфилд"да у Улье жамоасининг қаҳрамонларидан, қарши ҳужумга эффект берадиган, ўзгартириб бўлмайдиганлардан бирига айланди.

Сариқсочли йигитнинг дебюти анчагина шуҳрат келтирди: УЕФА суперкубоги доирасида "Бавария"га қарши ўйинда у Майкл Оуэннинг тўп оширишидан кейин дарвозани ишғол қилди.

Йон илк мавсумидаёқ мухлисларнинг муҳаббатига эришди, яхши ўйин кўрсатди ва 10га яқин гол урди. У муаммоларсиз АПЛнинг услубига мослашди ва жамоадошларига Англия ҳамда Европа суперкубогини қўлга киритишида катта ҳисса қўшди. Агарда Йон гол урганида, Европадагилар унинг дарвозабонлар қайтара олмайдиган чап оёғидаги пушка каби зарбасини эслашарди. Исбот сифатида, унинг "Гудисон Парк"даги видеосини томоша қилинг. Яна бир мисол сифатида унинг "Манчестер Юнайтед"га жаримадан урган голини эсласак бўлади. Орадан ярим йил ўтмасдан Риисе мухлисларнинг ёқимтойига айланиб олди. У фақатгина кийим-кечаклар менежерини ёқтирмаслиги мумкин: аммо норвегияликнинг энг яхши кўрган иши "қизил" либосда яна бир гол уришга айланганди.

Барча ҳам тўпни бундай тепа олмайди ва бу тасодиф эмас: Риисе натижага эришиш учун бу билан анча вақт шуғулланган. "Ёшлигимда бундай зарбалар бериш учун кунига 5-6 соат шуғулланардим". У ўзининг илк мавсуми якунланиш арафасида "Ипсвич"га қарши ўйинда дубль қайд этди. "Ливерпуль" 2-ўринни олишида Йоннинг хатти-ҳаракатлари салмоғи юксак.

22 ёшли норвегиялик икки мавсумда 14 гол урди. Рақамлар қанчалик катта бўлса ҳам, Йон Арне Риисени топ-ҳимоячи сифатида эслашмайди. У ҳимоядаги ўйинлари эвазига кўпчиликнинг эътиборидан четда қолган, айрим паллаларда мухлисларнинг асабига ҳам тегганди. 2002-2003 йилги мавсумда унинг ўйинларида пасайиш кузатилди. Аммо Рафа Бенитес жамоа бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин яна олдинги ҳолатига қайтди ва ўзини топа олди.

2004/05 йилги мавсумда у жамоаси Истамбулдаги финалда етиб боришида ўз ҳиссасини қўша олмади, бироқ у жамоанинг бошқа ўйинларида барча кучини сарфлади. "Энфилд"да "Чарльтон" дарвозасига, "Вест Бром"га қарши баҳсда бир жуфт, Лига кубогида "Челси"га урилган ажойиб голларини ёддан чиқариб бўлмайди. Якунда Риисе жамоанинг сафар ўйинларидаги энг яхши ҳужумчисига айланиб олди. Чала-ҳужумчи кўплаб учрашувларда ўйиннинг тақдирини ҳал қилган. Усиз "Ливерпуль" медалларга даъвогарлик қила олмасди. Бунга "Байер" мисол.

У навбатдаги мавсумда ҳам голлар урди. Бу сафар у Англия кубогининг ярим финалида (яна "Челси"га) жаримадан, финалда "Вест Хэм" дарвозасини ишғол қилди. "Челси" бир неча бора норвегияликдан голлар қабул қилиб олган, мисол учун Суперкубокда ҳам. Ўшанда Риисенинг навбатдаги қурбони Кудичини бўлганди.

Ярим финалда Йон ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Шундан кейин лондонликлар ўйиннинг боришини ўз назоратига олишди ва ливерпулликларни ортди қолдиришди. Шундан кейин мухлислар ўз кумирларига ишонишдан бироз сустлашди. Аммо "Энфилд" ҳар ўйинда жамоа учун жонини бераётган норвегияликни қўллаб-қувватлашда давом этди.

Ҳа, Риисе идеал бўлмаган. Техник ва тактик жиҳатдан Фабио Аурелиодан бўшроқ бўлгандир. Аммо у АПЛ тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири. Жамоа таркибида 7 йил давомида Европа ва Англия турнирларида 348 учрашувда қатнашди, УЕФА, Англия суперкубогини қўлга киритди. Мамлакат кубоги ва лига кубогига эга чиқди. Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди.

Риисе ўз даврининг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири бўлганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. У 31 гол уришга эришган. Уни ёддан чиқариб бўлмайди.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика