

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
23 ёшли (баъзи манбаларда 22 ёш деб кўрсатилган) бразилиялик футболчи "Коринтианс" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган йилнинг ёзида "Верона" сафига эркин агент мақомида келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда Жиоване А Сериянинг 23 та ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйишга улгурди.
Маълумотларга кўра, ҳужумчининг "Наполи" билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, уни яна узайтириш имконияти мавжуд.
Қайд этиш жоизки, неаполликлар ушбу трансферни жамоани тарк этган икки ҳужумкор футболчи — Лоренцо Лукка ("Ноттингем Форест"га ўтди) ва Давид Нерес ("Галатасарой"га ўтди) ўрнини тўлдириш мақсадида амалга оширишди.



